RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  10 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Назорат ўйини. АГМК Туркманистон миллий терма жамоасини мағлуб этди Новости

Назорат ўйини. АГМК Туркманистон миллий терма жамоасини мағлуб этди

Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат беллашувида АГМК жамоаси Туркманистон миллий терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Мураббийлар штаби ҳар иккала таймда турли таркибларни туширган ҳолда барча футболчиларга имконият тақдим этди. Миржамол Қосимов ва Фарҳод Имамов жароҳати боис мазкур ўйинда иштирок этолмади.

Биринчи таймда жамоалар кескин курашларга бой ўйин таклиф қилишди. Ҳар иккала жамоанинг ҳужум гуруҳи мудофаа чизиғи вакилларининг тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлишмади ва натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймда АГМК учрашувда ягона бўлган голни уришга муваффақ бўлди. Жарима зарбасидан Эркин Байдуллаев тўпни қанотга Хожимат Эркиновга узатди, Эркиновнинг жарима майдончаси ичига узатмасини эса Мате Ватсадзе аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 1:0! Бу гол Мате Ватсадзенинг норасмий дебют голига айланди.

Мазкур гол баҳс сўнггига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа жамоамиз Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат ўйинида ғалабани тантана қилди.

Назорат учрашуви

02.02.2020

АГМК — Туркманистон 1:0

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Гол: Мате Ватсадзе (55)

АГМК (4-3-3) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Санжар Турсунов, Мурод Тошматов - Арслонмират Аманов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.

Иккинчи бўлимда тушган таркиб — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров - Сайдулло Тошпўлатов, Шаҳзод Нурматов, Хожимат Эркинов - Мате Ватсадзе.

Туркманистон — Рахат Жаппаров, Мекан Аширов, Ата Гелдиев, Ораз Атаев, Мойчамберди Гошанов, Байрамберди Нурлиев, Назар Товакелов, Шатлик Гурбанов, Мейлис Диниев, Ихлос Магтимов, Язгилич Гурбанов.

Захирадагилар: Мухаммет Овезов, Гурбанмират Гараев, Аширгелди Сариев, Довран Бердиев, Саят Гуллиев, Али Боржаков, Якуб Магсатов, Батиргилич Бердиев, Мурат Амантаганов, Давр Сейитмуҳамедов, Шамдимет Хидиров, Батир Тачназаров.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика