RU

Последние новости

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди Новости

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди

ПФЛнинг маълум қилишича, Навоийдаги "Ёшлар спорт мажмуаси" Суперлига учрашувларини ўтказа олмайди.

2023 йилнинг 16 март санасида Лига “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга хат йўллаган бўлиб, унда 2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ёшлар СМ Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди.


Кейинчалик 2023 йилнинг 27 май санасида Ёшлар СМъни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ учун бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 282-Ф-сон фармойиши қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб, Ёшлар СМъда Суперлига учрашувларини мавсум якунига қадар ўтказиш белгиланди. 2023 йилнинг 10 октябрь куни эса “Ёшлар СМ” Суперлига учрашувларини ўтказиш талабига жавоб бермаслиги, майдоннинг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майсани алмаштириш, клуб учун база, машғулотлар майдонлари қуриш масалалари яна бир карра эслатиб ўтилди.

2023 йилнинг 15 декабрь куни Лига мутахассислари Навоийда бўлиб, Ёшлар СМ майдонини ўрганди. 2015 йил стадионга 70 фоиз POA, 20 фоиз FESTUCA, 10 фоиз LOLIUM навли майса ётқизилган. Бугунга келиб майса сифати 5 баллик тизимда 2, парвариш даражаси 3, майса чидамлилиги эса 4'га баҳоланди.

Майса бутун майдонни 80 фоизгача қисмини қамраб олган. Унинг 70 фоиз қисмида ранг асосий тусдан фарқланади. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси 20 фоизга тенг. Майса ичида ёввойи ўтлар ҳам, шикастланганлари ҳам, ҳашорот ва зараркунандалар ҳам бор. Шунга қарамай, уч йўналиш бўйича майдон майсаси ижобий баҳо олди. Бироқ рангнинг ўзгариши ҳамда сувнинг ютилиб кетиш даражасида 10 баллдан 2'га лойиқ кўрилди. 


Яхши тарафи, стадионни парвариш қилиш учун энг зарур техникалар мавжуд. Кейинчалик стадион таъмирдан чиқарилса, Пахтакор ва Бунёдкор клублари сингари техникани янада яхшилаш ва тўлдириш мумкин бўлади.


Қизилқум 10 январ санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика