RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Навоий вилоятида "Мактаблар футбол лигаси"га старт берилди Новости

Навоий вилоятида "Мактаблар футбол лигаси"га старт берилди

Бугунги кунда юртимизда футболга эътибор ва уни ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан  2019-йил 4-декабр санасида имзоланган ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони хам бунга яққол мисол десак муболаға этмаган бўламиз. Ушбу фармонда ўзбек футболини ривожлантиришни  янги тизимини яратиш ва у орқали бутун ўзбек халқи орзусидаги Жахон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалаш энг устувор қилиб белгиланган. Фармонда миллий чемпионатларимизни кучайтириш билан биргаликда турли ёшдаги терма жамоаларимизга истеъдодли футболчиларни етказиш хам асосий вазифалардан биридир.

Фармонда кўрсатилган яна бир устувор вазифалардан бири бу умумтаълим мактабларининг 3-4, 5-6 ва 7-8 синф ўқувчилари ўртасида "Мактаблар футбол лигаси" мусобақасини ўтказиш хисобланади. Бу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ўзбек футболининг энг оғриқли нуқтаси хисобланган болалар футболидаги муаммоларни бартараф этиш ва худудларлаги БЎСМ, ИБЎСМ, ФММ, профессионал футбол клубларига ёш иқтилорли футболчиларни саралашдир.

Бугун эса Навоий шахридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ушбу мусобақага старт берилиб, 3-4 хамда 5-6 синф ўқувчилари ўртасида дастлабки синфлар кесимидаги босқичига старт берилди. Мусобақа давомида учрашувларга мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари хакамлик қилишди. Бундан ташқари вилоят футбол ассоциацияси болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш мутахассиси И.Нуруллаев хам ташриф буюриб, ёш истеъдодларни махоратларини диққат билан кузатиб борди. Эслатиб ўтамиз эртага мактабнинг 7-8 синф ўвувчилари ўртасида хам синфлар кесимидаги босқич мусобақалари ўтказилади.

Шаҳбоз Ғуломов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика