RU

Последние новости

07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  0 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  6 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  2 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  9 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди Новости

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди

"Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги селекция ишларини давом эттирмоқда. Айнан шу мақсадда таркибга икки нафар янги футболчи жалб этилди.

Россиялик дарвозабон Илья Гаврилов ва ўтган мавсумни “Пахтакор”да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Беҳруз Саъдиллаевлар шулар жумласидандир.

Гаврилов 2017 йилги мавсумни Волгограднинг “Ротор” клубида ўтказган. Ушбу футболчилар "Навбаҳор"да кўрикдан ўтишмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.

Олдинроқ Наманган клуби машғулотларига қўшилган россиялик футболчи Ацамаз Бураевга эса жавоб берилди.

Шу ўринда, “Навбаҳор”га футболчиларни жалб этиш борасида музокараларни давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.


Бугун Тошкент йиғинида навбатдаги назорат учрашувида "лочинлар" “Сўғдиёна” билан куч синашди. Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга гол киритилмаган бўлса танаффусдан кейин томонлар бир мартадан муваффақият қозонишди. Дастлаб, Дониёр Одилов жиззахликларни олдинга олиб чиққан бўлса кейинчалик Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув давомида футболчиларимиз гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятларни голга айлантира олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматхўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Беҳруз Саъдиллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Зоҳир Пиримов, Илҳом Бойдедаев, Остон Ўрунов, Яннис Линда, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

“Сўғдиёна”га қарши учрашувда Дилшод Шарофиддинов ва Азамат Алланиёзовда кичик жароҳат борлиги сабабли майдонга туша олишмади. Жамоа навбатдаги назорат ўйинини 31 январь куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика