RU

Последние новости

15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  2 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  1 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  3 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  6 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  7 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  3 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  4

«Навбаҳор»да дарвозабонлар билан ким ишламоқда? Новости

«Навбаҳор»да дарвозабонлар билан ким ишламоқда?

Ўтган мавсум супер лигада иштирок этиб, 5-ўринни банд этган «Навбаҳор»дан мухлислар жорий йилда ҳам ижобий натижа кутмоқда.

Бош мураббий Илҳом Мўминжонов клубнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, таркиб тузмоқда. Айрим етакчи футболчилар жамоа сафини тарк этган бўлсада, «лочинлар» устози уларнинг ўрнини бошқалар билан тўлдиришга уринмоқда.

Мураббийлар штабида ҳам кичик бир ўзгариш юз берган кўринади. Гап шундаки, ўтган йили «Навбаҳор»да дарвозабонлар билан маҳаллий мураббий Илҳом Абдуқодиров шуғулланганди. Аммо наманганликларнинг пойтахтдаги йиғини чоғида биз ушбу постда Шавкат Абдухўжаев фаолият юритаётганига гувоҳ бўлдик. Бунгача «Андижон», «Обод», «Сўғдиёна» каби жамоаларда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган Абдухўжаев ўз вақтида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ҳам фаолият юритган. Жиззахликлар билан хайрлашгач, ушб мураббийни ҳеч қайси жамоада учратмаётган эдик. Афтидан уни Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» мураббийлар штабига қўшиб олган кўринади.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика