RU

Последние новости

16:35Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  4 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  16 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди Новости

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди

Бугун "Навбаҳор" таркибига россиялик футболчи Янис Линда келиб қўшилди.

1994 йилнинг 1 мартида туғилган Янис Москванинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Линда майдонда қанот ҳимоячиси сифатида тўп суради. Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига футболчини ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ҳаракат қила олишини билдирди. Шунингдек, Мўминжонов россиялик легионер кўрикдан муваффақиятли ўта олса “Навбаҳор” аъзосига айланишини маълум қилди. Шу ўринда ҳимоячининг бўйи 187 см. эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Футболчи 2017/2018 йилги мавсум биринчи ярмини Новомосковскнинг “Химик” жамоаси сафида ўтказган. Ушбу клуб Россия иккинчи дивизионининг “Марказий” минтақасида иштирок этмоқда. Москванинг “Локомотив” клуби футбол мактаби тарбияланувчиси бўлмиш Линда футболчилик фаолиятини 2011 йили Набережние Челни шаҳрининг “Камаз” клубида бошлаган. 2012/13 йилги мавсумни эса “темирйўлчилар” таркибида ўтказган ҳимоячи 2013 йилдан 2016 йилгача Лискининг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2016/17 йилги мавсумни Туланинг “Арсенал” клубида ўтказган.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика