RU

Последние новости

22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  5 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5

“Навбаҳор” Россия клуби билан ҳамкорлик қилади Новости

“Навбаҳор” Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ПФК хориж клублари билан ҳам ҳамкорлик соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, куни кеча "Навбаҳор" клуби раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган, жаҳон футболига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия Премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг “Торпедо” клуби раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашув давомида ҳар икки клуб вакиллари турли йўналишлар, шу жумладан, клуб академиялари, ҳар икки жамоа мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришишди.

Шунингдек. учрашув давомида “Торпедо” клуби вакиллари "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдиришди.

Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни “Торпедо” жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

"Навбаҳор"нинг "Торпедо" билан ҳамкорлиги самарали давом этишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика