RU

Последние новости

21:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон ва Қатар кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  9 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  7 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  478 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  2 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан Новости

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан

Эртага Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда мамлакат кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Навбаҳор" "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Мазкур учрашув соат 19.00да бошланади. Ўйин олдидан айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Ўзбекистон кубогида шу кунга қадар ўзаро 12 та учрашувда куч синашишган. Олдинлари рақиблар асосан ярим финалда куч синашганликларини айтиб ўтиш жоиз. Бир бор жамоалар мамлакат кубоги финалида баҳс юритишган. Сўнгги ўйин эса шу йилнинг 23 май куни Фарғонада ўтказилди.

Ўтказилган 12 та учрашувнинг олтитасида «Навбаҳор» ғалаба қозонган. «Нефтчи» ҳисобидаги ютуқлар сони эса тўрттани ташкил этмоқда. Иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Дуранг натижалар 1995 ва 1997 йилларга тўғри келади. Дастлаб Фарғонада кейин эса Наманганда кучлар тенг келган. Сафарда дуранг қайд этган жамоалар финалга чиқишган. Финалга чиқиш борасида «Навбаҳор» «Нефтчи»дан устунликка эга. Наманганликлар 1992, 1993, 1995 йилларда икки ўйин натижасига кўра «Нефтчи»ни мағлуб этиш орқали ҳал қилувчи финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 1992 ва 1995 йилларда «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 1998 йили учинчи бор биллур совринга эга чиққан «лочинлар» финалда айнан «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Жорий йилги мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида устун келди.

«Навбаҳор» Ўзбекистон кубокларида шу кунга қадар умумий ҳисобда 117 та учрашув ўтказган. Жамоамиз учрашувларнинг 65 тасида ғалаба қозонган. 14 та ўйинда эса дуранг кузатилган бўлса 38 та баҳсда имконият бой берилган. Рақиблар дарвозаси 249 марта нишонга олинган бўлса дарвозамиз 134 бор ишғол қилинган.
Ўзаро барча учрашувларда қайд этилган натижалар

1992 йил
Ярим финал
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.

1993 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 1:0.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:1.

1994 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.
«Нeфтчи» – «Нaвбaҳoр» - 2:0.

1995 йил
Ярим финал

«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 5:0.

1997 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:2.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:0.

1998 йил
Финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 0:2.
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (38), А.Солиев (51).

2017 йил
1/8 финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол:
Ш. Ҳакимов (39 пен.)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика