RU

Последние новости

23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  53 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   19 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади Новости

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди.

Мурзаев 1990 йил, 29 мартда Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Сулюкта шаҳрида туғилган.  

Футболчилик фаолияти давомида Қирғиз Республикасининг “Мурас - Спорт” (Бишкек, 2006 йил), “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғиз Республикасининг “Олға” (Бишкек) жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган. 

Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган. 

Жумладан, шу йилнинг март ойида Наманганда бўлиб ўтган Navruz Cup – 2022 турнирида миллий терма жамоамиз дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлган (ўша ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган).       

Биз Мирлан Мурзаевга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика