RU

Последние новости

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  24 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  16 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман" Новости

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман"

Туркия йиғинида қатнашаётган "Навбаҳор"нинг янги аъзоси, сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич сайтимиз ходимларига интервью берди.

- Йиғин ҳақида фикрларингиз?

- Об-ҳаво ва майдон ҳолати зўр, йигитлар ҳам ўзаро жуда аҳил. Машғулотлар яхши темпда давом этмоқда, мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпмиз.

- Собиқ клубингиз ("Динамо" Тбилиси - таҳр.) билан кичик муаммо юзага келганди. Ўша муаммо ҳал қилиндими?

- Ҳозирча йўқ. Менимча, бир ҳафтада ҳал бўлиб қолса керак.  

- Бу ҳолат ўзи қандай келиб чиққанди?

- "1+1" кўринишидаги шартнома "Динамо" (Тбилиси) томонидан нотўғри тузилган экан. Ҳозир бу иш билан адвокат шуғулланмоқда. Тез орада ҳаммаси менинг фойдамга ҳал бўлади.

- Демак, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайсиз...

- Ҳа, албатта.

- Илк таассуротларингиз қанақа?

-  Барчаси супер!  "Навбаҳор" сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоа яхши шаклланган, жамоадошларим ҳам ажойиб. 

- Сиз Наманганда ўртоқлик учрашувларида қатнашдингиз. Ўша ўйинларга анча мухлис келди. Бу борада нима дея оласиз?

- Жуда ёқимли бўлди. Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман. Чемпионатда қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Қўллаб-қувватлаган наманганликларга раҳмат!


Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика