RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  14 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади Новости

“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади

Теги :  "Навбаҳор"
"Навбаҳор" футболчиларининг ҳолатини масофадан туриб назорат қилуви компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"Маълумки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган Мусобақалар Регламентининг 8.13.-бандида Суперлига клублари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни ЎФА техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳига тақдим этиши шартлиги белгиланган.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК 2022 йилги мавсум олдидан спорт натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Catapult компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. 137 мамлакатга спортчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб кузатиш технологияларини етказиб берадиган ушбу Европа  компанияси маҳсулотларидан эндиликда “Навбаҳор” жамоасида ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, машғулотлар ва футбол учрашувлари давомида ҳар бир футболчининг эгнидаги нимчаларга Catapult тақдим этган қурилма ўрнатилиб, унинг ёрдамида мураббийлар шогирдларининг функционал ҳолати, чидамлилик даражаси, куч сарфи, босиб ўтаётган масофаси ҳамда бошқа муҳим маълумотларга эга бўлиб боришади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика