RU

Последние новости

11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  5 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  6 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  11 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  22 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  3 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз! Новости

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг туғилган куни. У киши бугун қутлуғ 61 ёшни қарши олдилар!

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида “Насаф” футбол клуби инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни фахр билан тилга олиш мумкин. Айниқса, кейинги пайтларда кўпмингсонли мухлисларимиз учун, “Марказий” стадионда яратилаётган шароитлар барчамизни хурсанд қилмасдан қолмайди.

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида, ёш футболчилардан муносиб ўринбосарлар тайёрлаш – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаларини бугун ҳамма эътироф этмоқда.

Катта меҳнат жамоасига раҳбарлик қилиш ҳеч қачон осон кечмаган. Ҳар бир ходимнинг муаммоси-ю, кайфиятидан доимо хабардор бўлиш, уларга ўз вақтида эътиборда бўлиш, бугунги кунда кишидан катта жасорат талаб қилади. Ана шундай раҳбарлик ва инсонийлик маъсулиятини ўз зиммасига олган раҳбаримиз, жамоамиз ҳурматида ва эътирофидадир.

Шамил ака бугун қутлуғ 61 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча ходимларлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг ҳамма мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика