RU

Последние новости

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  190 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори Новости

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Тартиб-интизом қўмитаси 19 ноябрь куни, Олий Лига 29-тури доирасида Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг, стадиондаги мухлислар ва “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов ўртасида юз берган воқеани ўрганиб чиқди.

Ўйиндан сўнг, Александр Лобанов майдонни тарк этар экан, “Насаф” клуби мухлислари унинг шаънига нолойиқ сўзларини йўллаб, ҳақорат қилишган. "Пахтакор" дарвозабони эса бунга ноўрин ҳаракатлар билан жавоб қайтарган. Мазкур ҳолат ПФЛ Тартиб-интизом қўмитиси томонидан ўрганиб чиқилгач, футболчи Александр Лобановнинг ҳаракатлари сабаб унинг жамоаси “Пахтакор” клуби 50 000 000 (эллик миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Ўз навбатида, “Насаф” клуби мухлисларининг мухлислик маданиятига зид ҳаракатлари сабабли жамоа 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Агар келгусида шундай ҳаракатлар такрорланадиган бўлса, ҳар икки клуб бунданда кескинроқ тарзда жазоланади. Жумладан, "Насаф" клуби мухлислари томонидан шундай ҳаракатлар такрорланса, жамоа келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказади.

Рейтинг: -341   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика