RU

Последние новости

22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:57Миллатлар лигаси. Бироздан сўнг бошланадиган учта ўйинни таркиблари билан танишинг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  1 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  4 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  9 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  12 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  5 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  2

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз! Новости

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг моҳир футболчиларидан саналган Одилжон Ҳамробековнинг таваллуд айёми куни. Одилжон бугун 22 ёшни қарши олди.

“Насаф” футбол мактабидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат клубимиз шаънини ҳимоя қилаяпти, балки терма жамоамиз сафида ҳам тўп тепиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда у U-23 терма жамоамиз сафида чемпионликни қўлга киритди ва бу чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Бугун Одилжон ўз туғилган кунини Ватанидан олисда нишонламоқда. Шунингдек бугун у яна бир маъсулиятли ўйинда майдонга ҳам тушади. Умид қиламизки, жамоадошлари бугун унга “ҒАЛАБА” совғасини тақдим этишади.

Клубимиз раҳбарияти номидан, мураббийлар ва футболчиларимиз, ҳамда клубимиз жамоаси номидан, шунингдек минг-минглаб футбол ишқибозлари номидан, Одилжонни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Ишонамизки, бу футболчимиз ҳали кўп йиллар, ўз ўйини билан ўзбек футбол ишқибозларини хурсанд қилади.

Одилжон, туғилган кун муборак бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика