RU

Последние новости

19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  0 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" (матнли трансляция)  13 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  10 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  9 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  7 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5

"Насаф" – "Локомотив" беллашувида ҳакамлар 2 та кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйишди. Суперлига 10-туридаги ҳакамлик таҳлили Новости

"Насаф" – "Локомотив" беллашувида ҳакамлар 2 та кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйишди. Суперлига 10-туридаги ҳакамлик таҳлили

Россиялик экспертимиз ортда қолган турдаги вазиятлар бўйича хулосаларини берди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 10-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.


✅❌ "Динамо" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

"Дарслик учун" лаҳза. Ҳакам "Динамо" фойдасига пенальтини тўғри белгилади, бироқ адашиб сариқ карточка кўрсатди. Яқиндан буён дарвозага зарбадан кейин тўп қўлга тегса, сариқ карточка кўрсатилмайди. Фақатгина истисно – бу тўп аниқ нишонга учаётган ва дарвозагача бўлган масофа қисқа бўлган вазиятлар. "Қизилқум" ҳимоячисининг қўли тирсагида букилган, сакрашда таранг ва танага перпендикуляр турибди.


✅ "Динамо" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

VAR эпизодга тўғри аралашди, ҳакам "Динамо" фойдасига пенальти белгилаб тўғри қилди. Гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилгани учун "Қизилқум" ҳимоячисига сариқ карточка тўғри кўрсатилди, чунки "Динамо" футболчиси навбатдаги тегиниши билан қулай масофадан дарвозага зарба бера оларди. Ҳакамнинг яхши позициясини эътироф этиш лозим. Ўйлайманки, у дастлаб "контакт" даражаси билан чалкашиб кетди – "контакт"ни жуда енгил деб ўйлади. Менимча, бу 100% "подкат", чунки ҳимоядаги ўйинчи оёғи билан чўзилади ва тўпга етиб бормайди, ҳужум қилаётган ўйинчига "тўсиқ" қўяди.


⚡️ "Динамо" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Айни дамда VAR ўйинга аралашишга ҳаққи йўқ эди, чунки вазият яхши кўринмаётганди. Ёрдамчи ҳакамнинг ўйиндан ташқари ҳолат ҳақидаги қарорини қабул қилиш мумкин: офсайддаги "Динамо" футболчиси тўп томон ҳаракат қилди, бунга "Қизилқум" ҳимоячиси жавоб қайтарди. Гол инобатга олинса ҳам бўларди, чунки ҳужумчининг ҳаракати аҳамиятсиз эди ва у тўпга тегмади. Аммо ассистент яхши позицияда эди ва унинг қарорига ишонч билдириш мумкин.


⚡️ "Навбаҳор" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Менимча, агар бу эпизодни ўйин контекстида эмас, балки алоҳида кўриб чиқсак, унда ҳакам "Олимпик" аъзосига сариқ карточка кўрсатмаслик имкониятига эга бўлган (Бўриев учун бу иккинчи огоҳлантириш эди – таҳр.). Фоль қўполлик эмас, балки эҳтиётсизлик оқибатида рўй берди. Ҳимояланаётган томон тўпга улгурмаслигини кўрию, охирги лаҳзада оёғини тортиб олишни бошлади. Аммо қоидани бузган футболчи ўйин контекстидан келиб чиқиб, ҳакамнинг "радарига" тушиб қолган бўлиши мумкин. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бу ўйиннинг охири ва атмосфера чегарагача таранг. Лекин барибир бу ерда ўзимни фақат фоль билан чекланиш керак эди, VAR ушбу эпизодга аралаша олмасди.


❌ "Сурхон" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Агар "офсайд географияси"ни олсак, "Сурхон" футболчиси ҳимоячи билан бир чизиқда. Қанот ҳаками байроқни кўтариб хато қилди. Шунингдек, у эпизодни охиригача кутса бўларди, чунки ҳужумчи хавфли узатмани амалга оширди ва тўпни жарима майдончаси марказига узатди. Дарвоза томон зарбани кутиш ва шундан кейингина қарор қабул қилиши керак эди.


✅❌ "Сурхон" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Классик эпизод, ўйинчи уннг фойдасига фоль белгиланмагани учун қасос олишга киришди. Агар ҳакам хато туфайли жарима зарбаси белгиламаган тақдирда ҳам ўйинчиларнинг "самосуд" қилишга ҳаққи йўқ. Бу ерда ҳакам "Сурхон" футболчисига қўпол ўйнагани учун эпизод охирида сариқ карточка кўрсатгани тўғри бўлди. Аммо ҳакам бир неча сония олдин унга нисбатан қўполликни ўтказиб юборгани ҳам ҳақиқат. Ўша пайтда "Сурхон" футболчисининг сон/тизза қисмига зарба берилган. Бошидаёқ биринчи қоидабузарлик сариқ карточка кўрсатмаган ҳолда қайд этилиши керак эди.



✅ "Сурхон" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Ҳакам вазиятни якунлагач, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этгани тўғри бўлди. "Сурхон" футболчиси пас вақтида рақиб танасининг ярмичалик ўзиб кетганди. Офсайд тўғри қайд этилди. Ёрдамчи ҳакам ёмон позицияда турганини айтиб ўтмоқчиман.


⚡️ ОКМК  "Металлург" (ВИДЕО)

Агар офсайд чизиғи бўлмаса, биз фақат ҳакамнинг қарорини қабул қилишимиз керак. VAR'да ҳакам хато қилганига аниқ далил йўқ. Бироқ бундай чегаравий вазиятда ҳар доим "ҳужум фойдасига" тамойили амал қилади ва бу ерда рефери ОКМКнинг голини ҳисоблаши мумкин эди.


✅ "Бунёдкор" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Офсайд чизиқлари "Нефтчи" футболчисининг тўғри позицияда эканлигини яққол кўрсатиб турибди, шунинг учун гол тўғри ҳисобланган.


✅ "Насаф" – "Локомотив" (ВИДЕО)

Ҳакам ўйинни давом эттиргани адолатдан, VAR ҳам аралашмай тўғри иш қилди. "Локомотив" ўйинчиси узатмани тўхтатмоқчи бўлиб, "подкат" ташлади. Қўл амалда танага босилиб турибди, бундай паллаларда албатта ўйин давом эттирилади.


✅ "Насаф" – "Локомотив" (ВИДЕО)

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри қарор, VAR ҳам эпизодга аралашмагани тўғри бўлди. "Локомотив" футболчиси эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилди, лекин шу билан бирга, рақибнинг ҳаракатини якунлашига тўсқинлик қилмади (бу ерда ярим зарба кузатилди). Шундан сўнг қўполлик ишлатилмаган "контакт" рўй берди.




❌ "Насаф" – "Локомотив" (ВИДЕО)

Бош ҳакам пенальти белгилаши керак эди. Тўп "Насаф" футболчисининг чўзилган қўлига тегди, у буни интуитив равишда қилди. Ўйинчилар тўп елкага текканини кўрсатишди, лекин такрорлар шуни кўрсатадики, у "футболка енги" деб аталадиган пастки қисмга тегди. Бу қоидабузарлик ва пенальти, ҳакам жиддий хатога йўл қўйди. VAR эпизодга адашиб аралашди ва катта эҳтимол билан бош ҳакамни саросимага солиб қўйди: у дастлаб пенальти белгилади ва уни кўриб чиқиб, қарорини бекор қилди. Бундай вақтда пенальтини бекор қилиш учун ҳакамни VARга чақириш – бу фалокат. Бу ҳолатда ҳакамнинг мониторга йўл олиши ҳам фалокатдан бошқа нарса эмас.


✅ "Насаф" – "Локомотив" (ВИДЕО)

Бу ерда ҳеч қандай қоида бузилишини кўрмаяпман. Тўпнинг ҳаракати "Насаф" футболчиси тўпга ўйнаганини кўрсатмоқда. Эҳтимол, "Локомотив" ҳимоячиси енгил тегиниш сезди ва тўпни йўқотаётганини кўриб, йиқилиб туша бошлади ва ўз кўриниши билан қоидабузарлик борлигини кўрсатишга уринди. Ҳакам ўйинни давом эттирди ва "Насаф"нинг голини тўғри ҳисоблади, VAR халақит бермагани ҳам тўғри эди.


❌ "Насаф" – "Локомотив" (ВИДЕО)

Менимча, ҳакам "Локомотив" фойдасига пенальти белгилаб, хатоликка йўл қўйди ва VAR эпизодга янглиш тарзда аралашди. Агар диққат билан қарасангиз, ҳужумчи қилаётган томон оёғини ҳимоячи олдига қўйиб, тўпни олиб қўяётганини кўриш мумкин. У тўпни тепганидан сўнг инерция билан "Насаф" ҳимоячисининг оёғига бориб урилди. "Контакт" бор, аммо йиқилиш сабаби табиий ва ҳимоячи ундан қочиб қутула олмасди. "Контакт" ташаббускори ҳужумчининг ўзи эди.


Шу тариқа Суперлига ҳакамлари 10-тур учрашувларида 5 та хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, учта вазият "ҳакамнинг ихтиёрида" эди (яъни, ҳакамлар у ёки, бу томон фойдасига қарор қабул қилиши мумкин эди ва бу қўпол хато сифатида баҳоланмасди).

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика