Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди
19 апр 14:58
Новости
Германия футбол ассоcиаcияси ўзининг расмий сайтида Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан битим узайтирилганини маълум қилди. Томонлар ЖЧ-2026 гача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Мутахассис 2023 йилнинг сентябрида терма жамоа бошқарувига келган. Бундестим унинг қўл остида 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этади.
Нагельсманнга клублардан, жумладан, "Бавария"дан кўплаб таклифлар бўлди. Бироқ мутахассис "Альянц Арена"га қайтмасликка қарор қилди.
Похожие новости
22:34
Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди 8
Комментарии