RU

Последние новости

10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  0 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   1 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  5 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  32 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  11 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман" Новости

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман"

Ўзбекистонлик футболчилар хориж чемпионатларида совринларга эга чиқишда давом этади.

Музаффар Музаффаров тўп тепаётган "Моҳаммедан" Бангладеш кубогида ғолиб чиқди. Бу борада ҳамюртимизнинг фикрларини тингладик. 

- Бангладешга келганингизга 1 йил бўлди. Дастлабки мавсумдаги таассуротлар қандай?
- Дастлабки мавсум мен учун омадли ўтди. Барча учрашувларда 6та гол урдим. Олдинда яна битта учрашувимиз бор. Иқлим иссиқлигини ҳисобга олмаганда қолган ҳамма нарсага кўникиб кетдим.

- Кубокдаги ғолиблик ҳақида фикрингиз? Чемпионатда нима етишмади?
- "Моҳаммедан" мамлакат кубогида охирги маротаба 14 йил олдин ғолиб чиққан экан. Биз буни узоқ вақт ўтиб яна такрорладик. Чемпионатни ҳам яхши ўтказяпмиз. Айни пайтда учинчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз бор. Сўнгги тур кўп нарсага аниқлик киритади.

- Бангладеш чемпионатида ўртача маош қандай, ўзбек клубларидан фарқи борми?
- Бу ерда маошлар 5 минг доллардан бошланиб 70 минг долларгача. Ўзбек клубларидан фарқи маошлар ўз вақтида берилади.

- Легионерлар ва маҳаллий футболчиларга эътиборда фарқи борми, шароитлар, молиявий ва ташкилий томонлама?
- Тўғри маҳаллий футболчиларнинг савияси пастроқ. Лекин легионерлар ҳақиқатдан кучли, дея оламан. Ҳар бир жамоада 5 нафар легионер тўп тепади. Хорижлик футболчиларга шароитлар жуда яхши. "Моҳаммедан" шартнома таклиф қилмоқда. Бундан ташқари "Абаҳани Дака" клубидан ҳам чорлов бўлди. 20 июльгача ўзимни клубимда қоламан ёки "Абаҳани Дака"га ўтаман.

- Ўзбекистон чемпионатида очиғи сўнгги жамоаларингизда фаолиятиз кўнгилдагидек чиқмади. Бу нима билан боғлиқ бўлди? Мухлислар яна ажойиб ўйинлари, голлари бор Музаффаровни кўришадими?
- Ўзбекистонда "Динамо"да жуда қийналдим. Энг оғир жамоа бўлди, дея оламан. Пешонамизга ёзилган бўлса яна Ўзбекистонга қайтиб ўйнайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика