RU

Последние новости

22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4

Мурод Тўйчибоев: “Грузия жамоалари билан молиявий томондан келиша олмадик” Новости

Мурод Тўйчибоев: “Грузия жамоалари билан молиявий томондан келиша олмадик”

“Олой” клубининг янги аъзоси Мурод Тўйчибоев трансфери тўғрисида гапирди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Сурхон”да ўтказган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. У “Олой” клуби билан шартнома имзолади. Шундан сўнг Тўйчибоев янги жамоасига ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

“Олой”га ўтишим агентлар орқали амалга ошди. Ушбу клуб бош мураббийи томонидан менга қизиқиш билдираётгани маълум қилинди. Кейин эса “Олой”даги барча шароитлар билан танишиб чиқдим. Менга барчаси маъқул келди. Шундан сўнг “Олой” билан йил якунига қадар мўжалланган шартномага имзо чекдим. 

Тўғриси, Қирғизистон уйимга яқинлиги ва танлаган жамоам чемпионатнинг энг яхши жамоаси бўлгани боис ушбу жамоага ўтишга қарор қилдим. Чемпионат якунланганидан сўнг Грузиянинг икки жамоасидан ҳам таклиф бўлди. Бироқ биз молиявий томонлама келиша олмадик. Натижада, у ерга қайтишим амалга ошмай қолди. 

“Навбаҳор” билан ўйинда жисмоний ҳолат ҳам сезилди. Қолаверса, таркиб бутунлай янгиланган. Барибир савия сезилди”, - дея сўзини якунлади Тўйчибоев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика