RU

Последние новости

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Муҳсин Муҳаммадиев: "Нима учун барча ўйинларда учтадан гол ўтказиб юбораётганимизни тушунмаяпман" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Нима учун барча ўйинларда учтадан гол ўтказиб юбораётганимизни тушунмаяпман"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бухоро" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар устози Мухсин Мухаммадиев қатнашди.




- Биринчи бўлимни бутунлай ёмон ўтказдик. Бу мен учун ҳам топишмоқ. Пенальти бор эди. Шундан кейин ўйин синди. Кейин эса мажбурий бўлмаган голни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўйнашди, кўплаб вазиятлар яратишди. Ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Бу футбол, шундай бўлиб туради. Кетма-кет 3 ўйинда 3тадан гол қўйиб юборяпмиз. Бунга ўзим ҳам тушунмаяпман. Бу жуда катта муаммо.

- Балки "Бухоро"да молиявий томондан муаммолар бордир.
- Йўқ, бундай муаммо йўқ. Бу борада ҳозирча барчаси жойида. Биз бунча кўп гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Биринчи, иккинчи, учинчи марта 3:0 ҳисобида ютқаздик. Кўплаб хатоликка йўл қўймоқдамиз. Ютиш учун гол уриш керак. Вазиятлар бор, бироқ гол уришда оқсаётганимиз асосий камчилигимиз бўлмоқда.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоа нима сабабдан учтадан гол ўтказиб юборяпти?
- Бу мен учун ҳам топишмоқдек. Ўзим ҳам сабабини тушунмаяпман.

- Ўтган 3 ўйиндан қайси бири энг қийини бўлди?
- Барчаси қийин бўлди. "Пахтакор"га қарши ўйинда яхши ҳимоялангандик. Кейинчалик рақиб ўйин қоидасини бузиб, гол урди. Кейин эса пенальтидан гол қабул қилиб олдик. Бу ерда ҳам пенальтидан бошланди. Балки рухий томондан муаммоларга йўл қўяётгандирмиз.

- Бир вақтлар бир мураббий жамоа кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлса, мураббийлар штаби айбдор деб айтган.
- Балки шундайдир. Буни кўриб чиқиш керак. Энди олдиндаги барча ўйинларда қаттиқ курашиб, ғалабага эришишга интиламиз.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика