RU

Последние новости

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  5 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади" Новости

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"

"Андижон" клуби ёзги трансфер чоғида таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олаётганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар" аъзосига айланган янги ўйинчилар орасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Усмонов ҳам бор. "Пахтакор"да тўп тепган асли андижонлик йигит ўз уйига қайтди ва энди "Андижон" шарафини ҳимоя қилади. Усмонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берар экан, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Муҳаммадали, иккинчи даврадан фаолиятингизда янги саҳифа очилмоқда. Бундай янги чақирувга қанчалик тайёр эдингиз?

- Барча андижонликларга, футбол мухлисларига, "Ультрас Бургут" аъзолари, ҳамма-ҳаммага ассалому алайкум. Насиб қилса, иккинчи даврадан фаолиятимда янги саҳифа очилади. "Андижон" клубига, мураббийлар штабига чақириб, ишонч билдиргани учун катта раҳмат. Албатта, чақирувга тайёр эдим, чунки ўзингиз билганингиздек, ўйин амалиётисиз қолгандим. Шу сабабли кетишим керак эди. Кетишимни олдиндан билардим. Мен ўйнашни истаётгандим. Худо хоҳласа, "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ўзимни кўрсатиб, соғлом рақобат қилишга ҳаракат қиламан.

- "Андижон" билан Тожикистон йиғинида қатнашдингиз. Қандай таассуротлар қолди?

- Албатта, жамоа билан Тожикистондаги йиғинда бўлдим. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Жамоадошларимга раҳмат, ҳаммаси илиқ кутиб олиб, яхши қабул қилишди. Ҳамма билан жуда яхши чиқишиб кетдим. 

- Янги жамоада 99-рақамни танладингиз. Бу сизнинг ёқтирган рақамингизми?

- Рақам масаласига келадиган бўлсак, ёқтирган рақамларим ичида бу ҳам бор. Шунинг учун 99 ни танладим. Аввало, рақам ўйинчини эмас, ўйинчи рақамни безаб туради. Худо хоҳласа, яхши ўйинлар кўрсатсак, 99-рақам янада чиройли бўлиб кўринади.

- Мухлислар сизни хурсандчилик билан қарши олдилар ва ҳамма янги ўйинчилар қатори сиздан ҳам умидлари катта. Уларнинг қўллаб-қувватлаши сизга қўшимча мотивация бағишлаяптими?

- Мухлисларнинг бундай илиқ кутиб олиши ўзим учун ҳам бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади, чунки ҳар бир футболчининг орзуси мухлисларнинг қалбидан жой олиш. Менга ишонч билдиришяпти ва Худо хоҳласа, бу ишонч албатта оқланади.

- Иккинчи даврада олдингизга қўйган вазифангиз қандай?

- Иккинчи даврада олдимга қўйган вазифам – чиройли ўйинлар ва голларим билан мухлисларни хурсанд қилиб, жамоамга ёрдам бериш. Осиё Чемпионлар Лигаси 2да ҳам ижобий натижаларга эришиш вазифамиз ҳисобланади. 

- Ўз уйингизга қайтдингиз ва қачондир шу ҳолат юз бериши керак эди. "Пахтакор"дан "Андижон"га ўтишингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Мен уйимга қайтдим. Инсон ўз уйида қанчалик эркин бўлишини биласиз. Насиб қилса, бундай эркинлик билан янада кучлироқ бўлиб, биз барчасини албатта уддалаймиз. Мухлисларимизга раҳмат. Бизни қўллаб-қувватлаб туришса, албатта вазифани бажарамиз. Олға, "Андижон"!

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
29 июл 18:10:23
mirabzal
мана энди жойини топибсан андижон сан уревенингдиги каманда макси ёкимтойи андижондан кетмагин кзини уйиндан
   
29 июл 12:35:09
сардорбек
Машҳур қўшиқчи Ғайрат Усмоновнинг ўғли, ўз уйига қайтибди, унга ва Андижон жамоасига омад тилаймиз! Юрт шаънини муносиб ҳимоя қилишсин!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика