RU

Последние новости

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Моуриньо бош ҳакамни танқид қилди: "Сити" замонавий пенальти ишлаб олди" Новости

Моуриньо бош ҳакамни танқид қилди: "Сити" замонавий пенальти ишлаб олди"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 24-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Кучга тўла жамоа чарчаган жамоани мағлуб этди. Аммо ўйинни яхши бошлагандик. Вазиятларни назорат қилиб тургандик, тўсинни нишонга олдик. Гол эса бизнинг чарчоқларимиз нишони бўлди.

Кейинчалик "Сити" замонавий пенальти ишлади. Ҳа, мен шундай номлайман ва шу сабабдан қийин ҳолатга тушиб қолдик. Замонавий пенальти - тирноғингиз тегиб кетса ҳам бериладиган пенальти. Бу эса рақибга боғлиқ. Шундай ҳолатлар борки, сиз нафақат тирноғингиз, балки, бурун ва оёқларнинг учи билан тегиб кетсангиз пенальти қўйилади. ВАР эса контакт бўлганини тасдиқлаб беради. Контакт бўлмаганини эса исботлаб бера олмайсиз.

Футболчиларнинг ўз вазифасига қандай ёндашаётганидан мамнунман. Улар оғир ҳолатга тушиб қолишган бўлса-да, мардлик кўрсата олишяпти. Агарда жамоада бирдамлик бўлмаса. қаттиқроқ жазо олишади. Харри Кейн, Бен Дэвис, Хейбьерг каби футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Аммо бизнинг ўйинни бузаётган нарсалар кичик хатолар бўляпти.

Барчаси бизга қарши ишламоқда. Иккинчи бўлим эса доимгиданда қийинлашиб кетяпти", - деди Моуриньо.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика