RU

Последние новости

08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  3 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  3 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   34 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  378 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  10 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0

"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда Новости

"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда

Франциянинг "Монако" клуби ҳимоя чизиғидаги жиддий йўқотишлар сабабли "Манчестер Сити" вакили Натан Аке билан таркибни кучайтиришни режалаштирган эди.

Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар бермоқда.

Монегаскларнинг бу қарорига жамоадаги кетма-кет жароҳатлар сабаб бўлган. Аввалига асосий ҳимоячи Моҳаммед Салису тиззасидан оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Унинг ўрнига "Лестер"дан ижарага олинган Ваут Фас эса "Гавр"га қарши ўйинда (0:0) тўпиғини шикастлаб олди. Энг ёмони, Фаснинг ўрнига майдонга тушган Эрик Дайер ҳам ўша ўйиннинг ўзида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Хабарларга кўра, "Монако" Натан Аке трансфери бўйича музокаралар олиб борган, бироқ бу жараён тезда тўхтатилган. 30 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг "Луи II" стадионига кўчиб ўтиши ҳозирча амалга ошмайдиган бўлди.

Айни дамда монегасклар ихтиёрида фақатгина битта соғлом марказий ҳимоячи — Тило Керер қолмоқда. Жамоа яқин кунларда Чемпионлар Лигаси доирасида "Ювентус"га қарши майдонга тушиши керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика