RU

Последние новости

09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  5 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор" Новости

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Иштихон" (0:2) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

Албатта, ўйинимиздан қониққанимиз йўқ. Нималар етишмаётганини аниқлаб, ўрганиб чиқамиз. 3-4 кун олдин ўйнаганимиз ва 3 кундан кейин ўйинимиз борлигини инобатга олиб, 3-4 нафар футболчимизга дам бергандик. Бугунги ўйин манзур келмади. Захира футболчилари ҳам ўз даражасида тўп тепа олмади. Камчиликлар устида ишлаб, "Олимпик-MobiUz" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 



- Бугун "Олимпик" жуда кўп хато қилди...

- Биз "Жайхун" билан сунъий майдонда ҳаракат қилдик. Шундан сўнг яна сунъий майдонда шуғулландик ва табиий майдонда ўйнамадик. Майдондан майдонга мослашиш қийинчилик туғдирди. Таркибимиз кўплаб ёшлардан иборат. Шунингдек, нисбатан тажрибали футболчиларимиз бор. Лекин бугунги ўйинда тажрибали ўйинчилар ўз даражасида ҳаракат қилмади.



- "Олимпик" кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Бундай пайтда негатив нарсаларни ўйламасликка ва ижобий ҳолатларни ўйлашга уринамиз. Кейинги ўйингача вақт кам. Баъзи ўйинчиларимиз жароҳатда. Улар қайтса, бизга анча фойдаси тегарди. Ҳозирда дарвозабонлардан ташқари ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор. Уларнинг кўпчилиги бугун ўзини кўрсатолмади. Таркибимиздаги кўпчилик ёш бўлгани учун уларга негатив муомалада бўлсак, бу уларга психологик томондан нотўғри таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика