RU

Последние новости

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  27 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Миржалол Қосимов: "Йўқотишлар баҳона эмас, бу мен учун синов" Новости

Миржалол Қосимов: "Йўқотишлар баҳона эмас, бу мен учун синов"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – АГМК учрашувидан сўнг Миржалол Қосимов фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

Мағлуб бўлишга ҳақли эмасдик, лекин бу футбол. Бугун стадионга ташриф буюрган ҳамда телевизор орқали учрашувни кузатган мухлисларга ўйин маъқул бўлди, сабаби чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Жанговарлик, шиддатлилик ҳамда тезкорлик жиҳатдан икки жамоа ҳам кўнгилдагидек ўйин намойиш этди. "Локомотив" бу борада омадлироқ чиқди, уларни табриклайман. Машаққатлар билан гол уриб, тезкор гол ўтказиб юбордик. Футболда ўзига яраша қонун-қоидалар бор. Иккинчи бўлимда ҳам яхши имкониятларга эга бўлгандик, улардан унумли фойдаланишимиз лозим эди. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл бор. Хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Жароҳатланган ҳамда дискваливикацияга учраган футболчиларимиз бизга ёрдам бера олмаётгани сабабли учрашув сўнггида ўйинимизни кучайтира олмадик. Йигитларимизнинг ёғингарчилик бўлган ҳавода толиққани кўриниб қолди. Шу жиҳат орқали ҳам кўпгина ўйинларимиз тақдири ҳал бўлган. Йўқотишлар ҳам мен учун синов, бу ҳам ўз ўстимизда кўпроқ ишлашга туртки беради. 

— Бугун захирада ўйинчилар етишмаслиги туфайли 78-дақиқага борибгина ўзгариш қилдингиз. Унда ҳам ҳимоячи Аҳмадалиев ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилди. 

— Шифокорларимиз жароҳатланган футболчиларни эртароқ тузатишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг тузалиши ўйинга тайёрлигини билдирмайди. Улар жисмоний жиҳатдан ҳам шай бўлиши лозим. Йўқотишлар ҳам бизга панд бериб қўйди. Бу баҳона эмас, балки тажриба орттириш учун синов. Бугун йигитлар чиройли, комбинацион ўйин кўрсатишди. 

— Ўйинда 20-25 дақиқа давомида шундай таассурот пайдо бўлдики, Алишер Жалилов тўпсиз жуда кўп югурди. У пас бериш бобида жуда маҳоратли саналади. Нима сабабдан Жалилов сингари узатмаларни қойилмақом ижро этадиган футболчилар тўп билан кўп муомала қилмаяпти? 

— Унинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Ҳозирги футболда кўп ҳаракат қилиш зарур. Aақатгина техникага асосланиб, ўйин тақдирини ҳал қиладиган замонлар ўтиб кетди. Алишерда яхши имкониятлар юзага келди, у яхши очилишлар қилди. Майдонга чиққан ҳар бир футболчи тўғри ҳаракат қилиши керак. 

— Зафар Полвонов ўйин охирларида майдонга тушди. Унинг устун жиҳати — бош билан яхши ўйнайди. Бироқ АГМК футболчилари қанотдан узатмалар амалга оширишда қийинчиликларга дуч келди. Бу футболчилардаги чарчоқ аломати билан боғлиқми?

— Бу саволга ўзингиз жавоб бериб қўйдингиз. Савол учун ҳам, жавоб учун ҳам раҳмат. 

— 22-дақиқада "Локомотив" ҳимоячиси пас беришда тўпни Алишер Жалиловга "совға қилди". Жалилов тўп билан 4 қадам юрди, аммо икки қанот ярим ҳимоячилари ва ҳужумчи унга пас ошириш учун вариант бермади. Тезкор қарши ҳужумга кетиш мумкин бўлган жойда Жалилов тўпни орқага қайтарди.

— Бу саволга жавобни ўйинни қайта кўргач, айта олишим мумкин. Бу вазиятда у тўпни қабул қилишидан аввал ўйлаш керак эди, бу ўйин шахмат эмас, ҳимоячилар тезда бўшлиқларни тўлдиришади. Қачон ғалаба қилинади? 11 га 11 ўйналганда, фикрлаш доираси, тезлик, тўпни назорат қилишда моҳирлик орқали. 




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика