RU

Последние новости

19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  1 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  11 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   8 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  40 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  11

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади" Новости

Миржалол Қосимов: "Янги формат чемпионатимиз савияси ошиши учун хизмат қилади"

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов таниқли мутахассис, "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовдан келаси мавсум Олий лиганинг янгича форматда ўтиши борасидаги фикрлари билан қизиқди.


- Бу ўзгариш албатта чемпионатимиз савиясини ошириши, сифатли ўйинларни кўпайиши учун хизмат қилади. Бу қарорга келишдан аввал ЎФФ раҳбарияти чуқур ўйлагани, барча жиҳатларни инобатга олган бўлиши керак. Янгича формат, жамоалар сонини 12тага қисқартирилиши орқали Олий лигага охирги йилларда йўқолган интригани яна қайтариши мумкин.

Келаси йилдан жамоалар 33та ўйин ўтказишади. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар сифат жиҳатидан анча юқори савияда ўтади. Шунчаки ўйинлар сони кескин камаяди. Ҳамма қилинаётган ишлар албатта чемпионатимиз савиясини кўтариш ва терма жамоамиз манфаати учун. Чунки Олий лигамиз кучайса, бундан мухлислар ва терма жамоамиз ютади. Кучли ўйинларда тобланадиган футболчилар терма жамоа либосида ҳам муносиб ўйнашади.

Фақат биргина ҳолат, ҳозирги пайтда турнир жадвалининг пастки 12-16 ўринлардаги жамоаларга бу қарор ноқулайлик туғдиради. Чунки охирги тўртта тур олдидан 16-12 ўриндаги жамоалар элитада жон сақлаб қолишлари учун кескин курашга киришишлари аниқ. Ўйлайманки, бу қарор қабул қилинишидан олдин клуб раҳбарлари билан ҳам маслаҳатлашилган. Бу жамоалар чемпионат аввалида бундай бўлишини билишмаган. Уларни тўғри тушуниб турибман. Аммо ЎФФда раҳбарият ўзгарди ва бу қарор чемпионатимизни кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Бошқа томондан олиб қаралса, охирги тўртта тур пастки ўринлардаги жамоалар учун мисоли финал каби ўтади. "Динамо", "Нефтчи", "Сўғдиёна", "Шўртан" ҳамда "Қизилқум" жамоалари айни пайтда хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун кураш олиб боришмоқда. Демак чемпионат якуни анча қизийди.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика