RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  17 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Миржалол Қосимов: "Якуний натижа адолатли" Новости

Миржалол Қосимов: "Якуний натижа адолатли"

Суперлига доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов қатнашди.

- Янги мавсум старт олганидан барча хурсанд. Ўйинга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўргандик. АГМК жамоасини қанчалик жиддий рақиб эканлигини билардик. Кумиков Олмалиқда ажойиб ва кучли жамоани шакллантирмоқда. АГМК ҳимояда зич ўйнаб, қарши ҳужумда хавфли ўйнайдиган жамоа саналади. Қолаверса стандарт вазиятларида анча самарадор футбол кўрсатади.

Бугунги ўйиннинг дастлабки бўлимида футболчилардаги ҳис-ҳаяжон ўзимиз ўйлаган ўйинни намойиш этишга тўсқинлик қилди. Бу нарса ўз таъсирини ўтказди. Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйини анча ўнгланди. Ўйлашимча, якуний натижа адолатли бўлди. Мени қувонтирган ҳолат бу жамоамиз охиригача курашди. Футболчиларни кўзларида иштиёқни кўрдим. Мавсум энди бошланди. Бизни жуда қизиқарли ва қизғин ўтадиган чемпионат кутмоқда. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга жамоамиз мухлислар кўришни истаётган футболни жамоамиз иштирокида томоша қилишади.

- Шоҳруҳ Гадоев бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритилмагани нима билан боғлиқ?
- Айни пайтда Гадоевга хориждан таклиф мавжуд. Биз бу борада унга қизиқаётган клуб билан музокаралар ўтказмоқдамиз. Тез орада якуний келишувга эришилиши кутилмоқда. Шу боисдан ҳам Гадоев бугунги учрашувда иштирок этмади. Гадоевни жамоага қайтараётганимизда хориждан таклиф бўлса, унда уни қўйиб юборишга келишгандик.

- Дебют ўйинини ўтказган футболчиларга қандай баҳо берасиз?
- Албатта ҳар қандай янги келган футболчига жамоага қўшилиб, кўникиб кетиш учун вақт керак. Назорат учрашувларида уларнинг ҳаммаси яхши таассурот қолдиришган. Аммо расмий ўйин бошқа. Ўйлайманки, янги келган футболчилар тез орада жамоамиз ўйинига киришиб кетишади. Ёшлар ҳақида гапирадиган бўлсам, улар энди бўйниларига масъулиятни оладиган пайт келди. Уларга ёшларга қарагандек муносабатда бўлиш нотўғри.

- Нурматов ҳозирги мавжуд таркибдаги ҳужум чизиғи вакиллари орасидаги тажрибали футболчилар сирасига киради. Аммо бу футболчи кўп вазиятларда тўпни йўқотди, дарвозага аниқ зарба беришда ҳам оқсади. Бу биринчи марта содир бўлмаяпти. Балки машғулотларда ушбу ҳужумчига ўз хатоларини кўрсатиб, унга индивидуаль ёндошиш керакдир...
- Биз машғулотларда барча жиҳатларни инобатга оламиз. Дарвозабонлар, ҳимоячилар, ярим ҳимоя ва ҳужумчиларга ҳам алоҳида дастур бўйича машғулот ўтказилади. Камчиликлар бор ва биз бунинг устида иш олиб борамиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика