RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  0 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  10 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  6 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  30 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Миржалол Қосимов: “Қизилқум” Бразилияга айланиб кетди, сабаби...” Новости

Миржалол Қосимов: “Қизилқум” Бразилияга айланиб кетди, сабаби...”

“Қизилқум” – “Бунёдкор” (3:3) учрашувидан кейин дастлаб “қалдирғочлар” устози Миржалол ҚОСИМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун бир томондан қизиқарли, бир томондан тушунарсиз ўйин бўлди. Иккита гол уриб олдинда боришимизга қарамай, иккинчи бўлимни жуда  ёмон ўтказдик. Умуман ўйнай олмадик. Ечиниш хонасида ҳам йигитларга 90 дақиқа ўйнаш кераклигини айтдим.  Йигитлар тўхтаб қолишди. “Қизилқум” эса ҳаракат қилиб, керакли натижага эришди.  Ўйлайманки, бугун икки очко йўқотдик.  Биринчи бўлимдан кейин йигитлар “уч очкони қўлга киритдик” деб ўйлашди.

Танаффусда йигитларга биринчи бўлимдаги хатоларини кўрсатиб, иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ўйнаб,  яна гол уриш кераклигини таъкидлагандим. Чунки турнир жадвалида тўплар нисбатимизни ҳам яхшилашимиз керак эди.

Ўйин охирида “Қизилқум” Бразилияга айланиб кетди (кулиб)... Сабаби биз ўйнамай қўйдик”, дея ўз  фикрларини билдириб ўтди Миржалол ҚОСИМОВ.


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика