RU

Последние новости

09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  12 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  3 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  1 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман" Новости

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда хурсанд бўладиган жиҳатлар кўп бўлди. "Пахтакор"га қарши ўйнаш осон эмас. Ўйинни жамоам бошқариб турди деб ўйлайман. Танаффусдан аввал гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашув менга "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинни эслатиб юборди. Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик.

- ОКМК чемпионлик учун курашмоқда. Ҳозирги таркибда ёшлар ва тажрибали футболчилар йиғилди. Биринчи давра чемпиони бўлишга яқин турибсизлар. Чемпионлик кураши ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Энг ёмон кўрган ишим башорат бериш. Жўжани кузда санаймиз. Бош мураббий ҳар доим ўз жамоасидан қониқиши керак эмас. Чемпионликга даъвогарлик қилиш учун жамоани яхшигина кучайтиришимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилашда давом этсак, натижа ўзим келади. Жамоанинг ичидагилар нима бўлаётганини яхши сезишмоқда. Биз авваламбор мухлислар учун ўйнаймиз.

- ОКМК жамоаси чемпионатимизда энг кўп гол урадиган жамоалардан бири. Жорий мавсум жамоангиз жуда кўп голларини сўнги 15 дақиқа киритмоқда. Бунга сабаб нима? Машғулотларда алоҳида режа бўйича ишлаяпсизларми?

- Бу жисмоний ҳолатга боғлиқ. Ҳозиргина кийиниш хонасида ушбу статистика ҳақида гапириб ўтдим. "Бунёдкор"да ишлаган вақтларим ҳам иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан сўнг кўп гол урганмиз. Сабаби иккинчи бўлим ярмидан сўнг рақиб футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилади. Футболда кўп голларни жисмоний тарафлама кучлироқ жамоалар уради. ОКМКда ҳам шундай ҳолат. "Бунёдкор"да ҳам ўйин сўнгида кўп гол урардик.

- Сўнгги натижалардан сўнг ОКМК жамоаси чемпионлик учун даъвогар эканлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Ушбу гап-сўзларга фикр билдириб ўтсангиз?

- Натижаларимиз сал яхшиланса барча мақтайди. Бироз омадимиз келмай, натижалар ёмонлашса танқид қилишади. Бу ҳаёт. Бундай гап сўзларга нормал муносабат билдираман. Ўз ишимизни бажаришда давом эттирамиз.

- Биринчи давра якунланиши жуда оз вақт қолди. Ёзги трансферлар ойнасида жамоангизда янги футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Албатта. Ҳозирги кунда трансфер амалга ошириш жуда қийин иш. Футболчилар шартномага қўл қўймаганига қадар машғулотга ҳам чиқмайман деб туриб олишади. Статистика ва ўйинларини томоша қилиб, яхши таассуротлар қолдири мумкин. Лекин машғулотдаги харакатларини кўрмай туриб, футболчини ҳарид қилиш нотўғри.

- Легионерлар мавзусига тўхталиб ўтсак. Жамоага япониялик таклиф қилинди. Рубен Санчеш ҳам жароҳатдан фориғ бўлди.

- Санчеш "Олимпик"га қарши ўйинда ҳам иштирок этди, аммо у ҳали тўлиқ таййёр эмас. Гадоев ҳам секин асталик билан жамоага қўшилади. Иккинчи даврадан Гадоев сафимизга қайтса керак. Япониялик Арихиро ўзини яхши намойиш этмоқда. Японлар ўзи сабрли ҳалқ. Аслида Сентокунинг ўрнига бошқа япониялик футболчини таклиф қилмоқчи эдик, аммо биз истаган футболчи бизнинг сафимизга қўшилишни истамади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика