RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"

Суперлига 28-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Яна икки хил бўлим кўрдик. Биринчи таймни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, голлар урдик. Иккинчи таймни ҳам яхши бошладик. "Навбаҳор" дарвозабони бир нечта голдан қутқариб қолди. Кейин эса нима учундир ўйинни ташлаб юбордик. Иккинчи тайм ярмидан кейин яхши ҳаракат қила олмадик. Гол ҳам ўтказиб юбордик. Агар рақиб иккинчи тўпни киритганида ўйин тизгини умуман ўзгариб кетиши мумкин эди. Ўзбек бўлганимиз учун ҳам шу нарсани йўқ қилиб бўлмаяпти. 

Жуда эрта хотиржамликка берилиб қоляпмиз. Ваҳоланки, шогирдларимга ишонаман, биз охиригача ўйин кўрсата оламиз. Ғузорда "Шўртан" билан ҳам шундай бўлганди. У ерда ҳам хотиржамликка берилиб, бунинг оқибатида хато қилиб ютқазиб қўйгандик. Футбол эса хатоларни кечирмайди. Доим охиригача ҳушёр туриш керак. Энди қисқа таътилга чиқамиз, ФИФА кунлари бошланади. Сўнгра яна йиғилиб машғулотларни давом эттирамиз.

- Умумий мавсумни оладиган бўлсак, ОКМК чемпионатни жуда яхши бошлади, бир нечта камбэклар гувоҳи бўлдик, жамоа тунир жадвалида пешқадамга ҳам айланди. Лекин шундан сўнг иккинчи даврага келиб пастга шўнғиш кузатила бошланди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Ҳаммаси "Шўртан" билан ўйиндан кейин бошланди. Учрашув қолдирилди, кейин бошқа пайт ўтказилди, 0:0 ўйнадик ва ҳаммаси шу билан бошланди. Футболда талтайиш керак эмас, доим ерда юриш керак. Кўпинча турнир жадвалига қараб ҳозир бемалол ютамиз деб ўйлаймиз, лекин бундай эмас. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш шарт. Қайси ютуқ осонликча қўлга киритилади, ҳеч бири.

Шунинг учун имкониим бўлганида футболчилар миясига кириб нима хаёлда эканликларини билган бўлардим деб бекор гапирмадим. Бизга барқарорлик етишмади. Ўйин пайтида ўзингни ўзгартиришинг қийин, бунга ўйиндан олдин руҳан тайёрланиш керак. Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди. Рақиб аҳмоқ эмас, улар ҳам қараб турмайди. Жадвалдаги юқори жамоалар билан яхши ўйнадик, бироқ ўзимиздан пастдагилар билан ўйнай олмадик.

- Келаси йил жамоа таркиби анча ёшарар экан деган гаплар қулоққа чалинди.

- Футболда ҳамма нарса табиий бўлиши керак. Миш-мишлар эса доим бўлган, ҳеч қачон тўхтамайди. Биз ҳар доим сабрли, ҳаракатчан ёшларга имкон берамиз. Помидорнинг ҳам сунъийси мазаси бошқача бўлади, табиийси эса умуман бошқа таъм беради. Нархиям бошқача бўлади. Мен буни мисол тариқасида айтдим.

Ёшлар ҳам табиий катта бўлиши керак. Улар ҳам кимдандир ўрнак олиб улғайиши лозим. Лекин ҳаммаси табиий йўл билан амалга ошиши керак. Бирданига ёшартириш яхши оқибатга олиб келмаслиги мумкин. 

Бир гал айтгандим: журналистларнинг ҳам айби бор деб. Чунки бизнинг ОАВда кўтар-кўтар ниҳоятда чегарасиз. Сал яхши ўйнаб қолса дарров юқорига кўтарамиз, юлдуз ясаб қўямиз. Битта ўйинда зўр ўйнаб, кейин ўнта ўйин ўтирса бунинг кимга кераги бор? Шунинг учун ҳам ҳаммаси табиий бўлиши керак. Бу албатта, менинг шахсий фикрим. Агар раҳбарият фақат 17 ёшлилар ўйнасин, Суперлигада юрсанглар бўлди деса, унда бошқача иш тутамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
08 ноя 03:46:51
Уткир Набиев
Бутун Узбекистон футболчилари битта вирус билан касалланган жаноб Косимов Миржалол яхшилаб этибор берсангиз сизни камандангиз хам хам Насаф Нефтчи навбахор бошкалари хам бир тайм уйнайди,кейин ,, Бильярд,, уйнагани утиб кетади, яъни уйинни ташлаб юборасизлар, Насаф хам ЧЛда бир тайм уйнаб шу ахволга тушди, сизлар хам Суперлига да шунакасизар бошида лидер 2 чи кругда ерунда уйин, тагин узилар айтиб куйасилар футбол 90 минут деб, мухлислар учун уйин бир турдан кейинги тургача мухокама булаверади яъни давом этаверади.
Шунака.
   
07 ноя 22:30:18
Жахонгир-9
Миржалол Узини осмонда юрувчи ,Узидан юлдуз санаб юрган "Бачча" ларга катта удар килди.
   
07 ноя 22:03:54
Алёш ака
Башакшахарни уйинини майдан кўрсак булади яхшилар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика