RU

Последние новости

13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон дунёдаги энг яхши мамлакат"  0 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  9 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  9 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  10 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2

Миржалол Қосимов: "Бу - футбол, шахмат эмас. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак" Новости

Миржалол Қосимов: "Бу - футбол, шахмат эмас. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак"

Ўзбекистон кубоги финали доирасида бўлиб ўтган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди

"Мавсум якунлангани билан барчани табриклайман. Оғир йил бўлди. Финалда ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Лекин футболни алдаб бўлмайди. Рақиб кучли бўлганига қарамасдан биринчи бўлимда борларини беришди. Ўйин давомида яратилган вазиятдан фойдалана олмадик. 

Учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз ўхшади. Кичкина хатолар бўлиши керак эмаслигини кеча матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим. "Пахтакор" қарши ҳужумни голга айлантирди, иккинчи бўлим бошида яна ўша кичкина хато ҳисобига тўп олиб чиқдик. Бу хоҳлаймизми йўқми йигитларга руҳан таъсир қилди. Бизга қарши ўйнаётган жамоага эса аксинча ижобий таъсир қилади. Учинчи голда ВАР орқали дарвозамизга пенальти белгиланди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ҳам чиқмади. Албатта, "Пахтакор" кучли жамоа. Бежиз Ўзбекистон чемпиони эмас. Таркибида энг яхши футболчилар йиғилган. Улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди, кубокдаги ғолиблик билан табриклаймиз. Бу - футбол, унда кимдир ютиши, кимдир ютқазиши керак. Жорий йилда ёмон натижага эришмадик. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Футболни ишқибозлар учун ўйнаймиз. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман, тўғриси чарчашди. Дам олиши лозим. Боз устига мавсум ҳам чўзилиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон халқини яқинлашаётган янги йил билан табриклайман

Гол урилган вазиятларни эслайдиган бўлсак, Черан гол урганда биз ҳужумга ўтган эдик, дарвоза олдида тўпни йўқотдик ва "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ўша вазиятда кўпроқ тўп билан муомалада бўлишимиз керак эди. Адашмасам тўпни Элгужа йўқотди. Вазиятдан тўғри фойдаланиш талаб этиларди. Кимдир ўша вазиятда тўғри кимдир нотўғри фойдаланади. Бу - футбол, шахмат эмас. Вақт қисқа бўлади. Шогирдларимдан биринчи маротаба финалда иштирок этаётганлар ҳам бор. Тарих яратишни истагандик, лекин янада кўпроқ ишлашимиз кераклиги кўринди",- дейди Миржалол Қосимов.

- Муроджон Тошматовнинг иккинчи бўлимда алмаштирилиши мажбуран рўй бердими?

- Ўзбекларда "Йиқилишимни билганимда тагимга кўрпача ёзиб олардим",- деган гап бор. Ҳимояда Мурод Тошматов ўйнаб келаётганди, қолаверса жароҳати ҳам бор эди. Кеча гаплашганимда ҳам чиқиб ўйнаб бера оламан деди. Биринчи бўлимда кўриниб қолдики, жароҳати 90 дақиқа ўйнашга йўл қўймади. Шу сабабли иккинчи бўлимда уни алмаштирдик. 

- Биринчи голдан сўнг Мате Ватсадзенинг кайфияти тушиб кетгандек кўринди...

- Футбол ҳиссиётлари билан қизиқ. Уни бир киши ўйнамайди, жамоавий ўйин ҳисобланади. Гол кимнидир руҳий томондан кучли қилади, яна кимгадир салбий таъсир қилади. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин ўйин биз истагандек чиқмади. Мате биринчи бўлимда бирга-бир вазиятда тўп билан тўғри ҳаракат қилганида гол уриши мумкин эди. У ҳам чарчаган, йил давомида кўп тўхталишлар бўлди. Футболчиларим кубокни ютишни истаётганди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтказишди. Ёзда чемпионатни ўтказа оламизми йўқми деган савол қийнаганди. Шундай бўлсада куч топа олишди. Финалга ўзимиздан ўзимиз чиқиб қолмадик. Ўзимизнинг меҳнатимиз орқали чиқдик. АГМК жамоаси учун кичик тарих ярата олдик, бронза медалларига эга чиқдик. Бу кичик нарса эмас. Биз олдинга интилишда давом этамиз. Катта марраларни забт этишимиз учун бундай ҳолатлар бўлиб туриши керак. 

- 2021 йил катта мақсадларга эришиш учун яна нима қилиш керак деб ўйлайсиз? Режаларингиз қандай? 

- Режамиз авваламбор ҳордиқ чиқариш. Мақсадимиз АГМКни кучайтириш. Олдимизда ОЧЛда гуруҳ босқичида иштирок этиш имконияти бор. Тўғри тайёргарлик кўриб, футболчиларни йиғамиз. Олмалиқда футболни яхши кўришади, бу йил кичик тариха ярата олдик, бронза медал олиш баробарида кубок финалига қадар етиб келдик. Кейинги йилги режаларимиз катта. Навбатдаги мавсумда учинчи ўрин клуб раҳбарларини қониқтирмайди. Футболда курашиш ва юқори ўринларни эгаллаш муҳим омил ҳисобланади. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика