RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  179 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Миржалол Қосимов: "Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос" Новости

Миржалол Қосимов: "Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос"

Coca Cola Ўзбекисон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган АГМК - "Металлург" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Экстра таймлар бўлгани ҳам бунга исбот. Ўйинни яхши бошлай олмадик, дастлабки 25 дақиқада ўйинимиз қовушмади. Ўттизинчи дақиқалардан сўнг ўйинни қўлимизга олдик, топни назорат қилдик. Иккинчи бўлим тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Аммо биргина хато қимматга тушиши мумкин эди. Шунга қарамасдан, йигитлар охирги дақиқагача курашишди ва керакли натижаларга эришишди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Барча мухлисларимизга бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам бизга мухлислик қилишларини сўраб қоламан.

- "Металлург" сўнгги йилларда АГМК учун жуда ноқулай рақибга айланди. Бу "Металлург" синдроми" билан боғлиқми?

- Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Менимча энг кўп ротация қиладиган мураббий бўлсам керак. Таркибдаги деярли ҳаммага имконият беришга ҳаракат қиламан. Бу ўша боғламлар орасидаги камчиликлар ҳисобига юзага келаётган ҳолат бўлса керак. Лекин олдимизга икки фронтда ҳам курашим мақсадини қўйганмиз. Кубок ҳам, чемпионат ҳам ОЧЛ йўлланмаларини тақдим этади. Охригача ҳаракат қиламиз. 

- Сардор Раҳмонов "Металлург"га қарши охирги икки ўйинда қизил карточка олганди. Бугун ҳам сал бўлмаса яна қизил карточка олиши мумкин эди. Ўша рақиб дарвозаси яқинидаги "подкат"ни назарда тутяпман...

- Ўша вазиятда ҳеч қандай қизил карточка йўқ эди. Сардор шунчаки тўпга курашди. Оёққа сакраганда бу бошқа гап эди. Европада ҳам бундай курашлар жуда кўп бўлади. Футбол ўз-ўзидан курашни талаб қилади. Бу шашка эмас. Кураш бор жойда шундай вазиятлар бўлиб туради. Бу йигитлар шу футбол орқали оиласини боқади. Уларнинг бошқа касби йўқ. Футболда эса курашишдан бошқа илож йўқ. Тасаввур қилинг, боксда уриш мумкин эмас дейишса. У қандай спорт бўлади? Бу нормал ҳолат. Бундан пиар қилиш керак эмас. Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос. Ўйнасин, тўпини тепсин, тамом. 

- "Металлург"га қарши икки ўйинда ҳам АГМК катта устунликка эришганди. Аммо...

- Сабаби, ўша ўйинларда биз бир киши кам бўлиб ҳаракат қилгандик. 10 киши бўлиб ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Бу бўлиб турадиган ҳолат. Лекин аввалги ўйинларда имкониятлардан фойдалана олмагандик. Бугун дастлабки 25 дақиқада яхши ўйнай олмадик. Буни тан олиш керак. Бу нафақат менга, мухлисларга ҳам ёқмади.  Бугунги ўйин тарихга айланди. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришимиз керак. 

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика