RU

Последние новости

05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  1 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  7 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  8 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор" Новости

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими керакли натижага эришдик. Бунинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Биринчи бўлимда суст ҳаракат қилдик. Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. "Андижон" жамоаси қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биринчи голни ўз хатомиз эвазига ўтказиб юбордик. Иккинчи гол қарши ҳужум эвазига юзага келган пенальти орқали урилди.

" Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли ўйинчиси бор, бу албатта мухлислари. Бу стадионга келадиган ҳар бир жамоага осон бўлмайди. Иккинчи бўлимда керакли натижани қайд эта олдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.


- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда нималарни ҳис қилдингиз?

- Қанақа ротация қилиш ва кимни захирага олиш ҳақида ўйладим. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезкор жавоб голини киритдик. Бу бизда ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.

- Бугун жамоангиз барибир ғалаба қозона олишини мураббийлик ҳиссиётлари билан сездингизми?

- Танаффусда йигитларга шу ҳақида айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ғалаба учун келгандик. Бу саволингиз кимдадир нотўғри кайфиятни уйғотиб қўйиши мумкин.

- "Андижон" жамоаси биринчи бўлиб 2 та гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ саволларни бераяпсизлар. Ўйинга тайёргарлик кўрганда ҳар бир вазиятга тайёр туриш керак. Олимпия терма жамоамиз Миср билан ўйинда ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлиб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика