RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  32 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  12 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6

Миржаҳон Мираҳмадов: “Машъал“ни ҳурмат қиламиз. Лекин, ғалаба учун майдонга чиқамиз” Новости

Миржаҳон Мираҳмадов: “Машъал“ни ҳурмат қиламиз. Лекин, ғалаба учун майдонга чиқамиз”

“Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг иккинчи турига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари бугун ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан машғулотларни табиий қопламали майдонда ўтказишди. Таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни астойдил бажаришди. Гарчи ёмғир ёғиб майдон ҳолатига бироз салбий таъсир қилган бўлсада, футболчилар тўп билан ишлашди. Турли тактик услублар ва чизмалар синовдан ўтказилди. 

Легионерлардан туркманистонлик Селим Нурмурадов жароҳатини тиклаш билан банд. Тожикистонли Давронжон Эргашев машғулотларда ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Дарвозабонлар билан доимгидек Абдусаттор Раҳимов алоҳида иш олиб борди. 

Биз эса якунда иқтидорли ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Бўлажак баҳсга тараддуд кўнгилдагидек кетмоқда. Жамоада кайфият аъло даражада. Мана, бугунги машғулот ҳам қувноқ кайфиятда ўтди. “Машъал” билан беллашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз. “Сурхон” билан ўйиндаги ғалаба тарихда қолди. Эндиликда навбатдаги учрашувга жиддий қараяпмиз. Зеро, рақибимизни кучсиз демаган бўлардим. Уларга тўғри муносабатда бўлган ҳолда тўп тепамиз. Уларни ҳурмат қиламиз. Жорий йил ҳисобидан биринчи уй баҳсида уч очкони ўзимизники қилмоқчимиз. Бизнинг мақсадимиз доим юқори бўлиб келган. Демак, ҳар бир турда максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан”, - деди Мираҳмадов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика