RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  12 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Минбарда "Насаф" ПФК матбуот котиби: Азиз Нурий Новости

Минбарда "Насаф" ПФК матбуот котиби: Азиз Нурий

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Азизжон Нуров, “Насаф” ПФК матбуот хизмати раҳбари:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- Қашқадарёнинг бош футбол жамоаси “Насаф” да 2008 йилги мавсум якунланганда ўша пайтдаги жамоа бош менежери Баҳром Давлатов таклифи билан келганман. Мана 7 мавсумдан бери жамоа матбуот хизматида ишлаб келаяпман.


2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Матбуот хизматида камина билан бирга фотограф Сардор Нуров ва сайт маъмури фаолият юритиб келмоқда. Сайтнинг рус тилидаги хабарларга маркетинг бўлими ходимаси Нодира Бобожонова жавоб беради.


3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Яратилган шароитлардан нолисак адолатдан бўлмайди. Стадионда матбуот бўлими учун алоҳида хона ажратилган бўлиб, иш жараёни учун лозим бўлган барча шароитлар (wi-fi интернет, ксерокс, принтер, компьютер, ноутбук) муҳайё этилган. Шароитларни янада яхшилаш мақсадида раҳбариятга таклифлар киритганмиз. Насиб этса, матбуот хизмати учун янги фотоаппарат сотиб олиш режада бор. Агар бу режа амалга ошса, расмий сайтимизда сифатли суратлар ҳажми янада ошишига шубҳа йўқ.


4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- Энг аввало клубга оид барча хабарлар клуб расмий веб сайти – www.fcnasaf.uz дан жой олади. Шунингдек, Твиттер, Фейсбук ва Инстаграм сингари энг оммабоп ижтимоий тармоқларда клубнинг расмий акаунтлари мавжуд. Сайт билан параллел равишда барча янгиликлар ижтимоий тармоқларда ҳам бериб борилади.


5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ. Бу борада бизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Клуб матбуот хизмати вакили жамоанинг ҳар бир ўйинида жамоа билан бирга бўлади ва воқеа жойидан барча маълумотлар асосан Твиттер орқали мухлисларга етказилади.


6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Ҳа. Матбуот котиб ҳар йили клуб томонидан эпикировка билан таъминланади.


7. Мукофот пули оласизми?

- Йўқ.


8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

- Имкониятга қараб. Масалан 2015 йилги мавсум олдидан жамоанинг Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларининг дастлабки беш кунида иштирок этиб қайтдим. 2013, 2014 йилларда эса хориж йиғинларида матбуот хизматидан вакил бўлмаган. Шунга қарамай йиғин ҳақида расмий сайтда маълумотлар, рақиблар ва ўтказилган назорат учрашувлари ҳақида маълумотлар бериб келинган.


9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Аниқ битта ўрин йўқ. Аслида бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Жамоа сафарда ўйнаганида клуб расмийлари билан жамоадан илгарироқ стадионга боришга ҳаракат қиламан.


10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Ҳа. Бу борада стадионимизда керакли шарт шароитлар яратилган. Ўйин вақтида ОАВ вакиллари медиа трибунадан туриб симсиз интернетдан фойдаланишлари мумкин. Медиа трибунанинг ўзидан матбуот анжуманлари зали ҳам ўрин олган. Хизмат сафари билан олий лига жамоалари тўп тепадиган юртимиздаги барча стадионларда бўлганман. Ҳар сафар у ердаги шароитлар билан ўзимизникини таққослашга, ижобий янгиликларни ўзимизда жорий этишга ҳаракат қиламан. Келгусида “Марказий” стадион медиа-трибунасида ҳам шароитларни янада яхшилаш режада бор.


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- Шубҳасиз, “Бунёдкор” матбуот хизмати жамоа олий лигада фаолият юритаётганидан буён бир маромда, юксак савияда ишлаб келмоқда. Баҳодир Мирзо, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сингари ўз ишининг усталари фаолият юритаётган клуб матбуот хизмати иши таҳсинга лойиқ. Улардан кўп нарсани ўрганишга, амалга оширишга интиламан.


P.S.

Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика