"Милан" "Реал"нинг Доннарумма борасидаги таклифига рад жавобини берди
16 мар 2017 17:12
Новости
"Милан" "Реал"нинг Доннарумма борасидаги таклифига рад жавобини берди
"Милан" раҳбарияти "Реал" қизиқиш билдираётган 18 ёшли дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани сотмоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, мадридликлар вакиллари россонерларга таклиф юборишган, аммо Италия клуби бу таклифни рад этди.
"Милан" раҳбарияти иқтидорли дарвозабонни сотмоқчи эмас ва у билан шартномани узайтирмоқчи. Доннарумма билан келишув 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи вояга етган шахслар сафига қўшилди ва профессионал шартнома имзолаши мумкин.
Доннарумманинг агенти Мино Райола "Милан" хитойликларга ўтмагунча музокараларни бошламоқчи эмас.
Клубдагилар Жанлуижи Доннаруммага йилига 3 млн. евро тўланадиган 2020 йилгача бўлган шартнома тайёрламоқда.
Комментарии