RU

Последние новости

10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  1 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1

Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик" Новости

Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"

Про лиганинг 7-тури доирасида "Машъал"га мағлуб бўлганидан кейин "Дўстлик" жамоаси бош мураббийи Микола Шевченко фикрларини билдирди.


- Мухлислар учун бу ўйин қизиқ бўлди, 6та гол урилди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа жуда яхши ҳолатда. Бундай рақибларга қарши ўйнаш доимо ёқимли. Бугун биз мағлуб бўлдик. Ҳали ишлашда давом этишимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўп.

- Мағлубиятни қандай баҳолайсиз? Балки бунда тажриба ўз сўзини айтгандир.

- Нима десам бўлади... "Машъал" ўйин сифати борасида биздан устунроқ жамоа эканлигини тан оламан. Бироқ "Машъал" фонида "Дўстлик" жамоаси ёш болалардек жамоа сифатида таассурот қолдирмади. Айрим вазиятлар бор, ишлашда давом этиб, хатоларни тўғрилаш керак. Ўйлайманки, ҳали ғалабаларимиз олдинда. Жамоамдан миннатдорман, биз футбол ўйнадик. Ҳатто бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам футбол ўйнашда давом этдик. Шу сабабли йигитлардан миннатдорман. Агар улар ҳам тажриба йиғиб олишса, барчаси яхши бўлиб кетади.

- Агарда жамоангиз шундай ўйинни давом эттирса, ғалабани яқин десак бўладими?

- "Дўстлик" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади. Ғалаба учун етишмаётган омиллар бор. Масалан, айрим ҳолатларда тажриба камлик қилмоқда, баъзида эса ҳали ишланмаган жиҳатлар ҳалақит қилмоқда. Бу йўлдан кетсак, ғалабага тезроқ эришамиз дея оламан.

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз?

- Бу борада қўмита бор. Ҳакамлик борасида ҳеч нима демайман. Ҳакамлар ўзларини устида ўзлари ишлашсин. Қўмита эса баҳо берсин. Мен эса ўзим ва жамоамни ўйлайман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика