Микола Микитюк: "Ғалаба бизники эмас, юртимиз учун жон фидо қилаётган барча ватан ҳимоячилариники"
25 сен 00:44
Новости
Микола Микитюк: "Ғалаба бизники эмас, юртимиз учун жон фидо қилаётган барча ватан ҳимоячилариники"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина аъзоси Микола Микитюк сайтимизга интервью берди.
"Биз ўз вазифамизни бажариб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Ўзбекистонга ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимиздан жуда миннатдорман. Мазкур ғалаба бизнинг эмас, юртимиз учун жон фидо қилаётган барча ватан ҳимоячиларининг ғалабаси ҳисобланади.
Биз шунчаки ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик ва режаларимиз иш берди. Энди кейинги ўйинга қадар тикланишга ҳаракат қиламиз", деди Микитюк.
Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Комментарии