RU

Последние новости

15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан фақат бир марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  6 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2

Микаэль Секейра: "3 ойлик меҳнат самараси энди кўрина бошланди" Новости

Микаэль Секейра: "3 ойлик меҳнат самараси энди кўрина бошланди"

Суперлиганинг 5-турида "Сурхон"га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда ўйин зўр бўлди. Бўлим давомида футболчилар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Дастлабки таймдаёқ икки ёки учта гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Ушбу мавсумда ҳали ғалабага эришмаганимиз учун футболчилар иккинчи бўлимда бироз асабийлашишни бошлади. Ўз навбатида "Сурхон" жамоасида ҳам яхши вазиятлар бўлганини айтиб ўтиш керак.



Футболчиларимни табриклайман. Бугун "Локомотив"га келганимга 3 ой бўлди. Илк кунданоқ футболчилар жуда қаттиқ тер тўкишганди ва уларнинг меваси бугун кўрина бошланди.

"Сурхон" футболчилари ва мураббийига ҳам раҳмат айтиб қўяман. Рақибларда яхши вазиятлар юзага келди. Бу биз учун дарс бўлди ва буни кўриб чиқамиз.

Шунингдек, "Сурхон" жамоаси мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳақиқий футбол атмосферасини яратиб беришди. Барчага омад тилайман. Биз эса навбатдаги муҳим ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика