RU

Последние новости

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  9 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  40 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз" Новости

"Металлург" устози Луисма Эрнандес: "Энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз"

Испаниялик бош мураббий Луисма Эрнандес қўл остидаги "Металлург" Туркия йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун сайтимиз ходимлари Бекобод клуби машғулотларидан репортаж тайёрлашди ҳамда жамоа устозига саволлар билан юзланишди.  

- Туркиядаги йиғин ҳақида қисқача фикрларингиз...

- Авваламбор, Антальяда эканлигимдан хурсандман. Яхши меҳмонхона, ажойиб стадион ва тренажёр зали – ҳаммаси яхши ташкиллаштирилган. Бу сафарни ташкиллаштириб берган "Металлург" раҳбариятига алоҳида раҳмат! 

- "Металлург" қишки йиғинни нима учун айнан Антальяда ўтказмоқда? 

- Биринчи навбатда, сабаб сифатида Туркиянинг иқлимини келтириб ўтиш мумкин. Шунингдек, бу ерда максимал шароитлар яратилган. Булар мавсумолди йиғинда катта ёрдам беради. Қўшимчасига спарринг-рақиблар билан ўйин ўтказиш учун яхши имконият бор.

- Дейлик, агар Тошкентда худди мана шундай шароит мавжуд бўлса, жамоа йиғинни ўзимизда ўтказиши мумкинми? Клубларимизни Антальяга жалб қилаётган асосий нарса нима?

- Албатта, агар 4-5 та яхши шароитга эга майдонлар бўлса, Тошкентда тайёргарлик кўриб, рақибларни ҳам ўша ерга таклиф қилардик. Бу ҳолатда об-ҳаво ҳам инобатга олинган. Чунки ўтган йили қишда жуда ҳам совуқ бўлган. Шунинг учун жамоалар Антальяга ошиқишади. Ўйинчилар учун аввало майдон сифати муҳим.  

- Раҳбарият жамоа олдига қандай мақсадни қўйган ва "Металлург" юқори ўринлар учун кураша оладими?

- Биз ҳозир яхши жамоа қуришни мақсад қилганмиз. Чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Айни пайтда сизни нима хавотирга солмоқда?  Футболчиларга ўз ғояларингизни етказишда муаммоларга дуч келмаяпсизми? 

- Умуман олганда, мен футболчилардан мамнунман. Тўғри, озгина тушунмовчиликлар бўлиб туради. Бу янги ишланмаларни жорий қилаётганда юз беради, лекин биз машғулот олдидан йиғилиш қилиб, йигитларга видеоролик ва тақдимотлар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Кейин эса барини бевосита майдонда синовдан ўтказамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика