RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда Новости

"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда

2015 йилнинг 20 март санасида Олий лига 2-тури доирасида "Машъал" жамоаси "Андижон"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўша беллашув Муборакдаги стадионда мавсумнинг илк ўйини бўлгани сабаб очилиш маросими ҳам бўлган. 9 йил олдин "Машъал" - "Андижон" ўйинини ёритиш учун бугунги кунда сайтимиз бош муҳаррири ҳисобланган Нарзулла Сайдуллаев билан бирга Муборакка борганмиз. У ерда ўринбосарлар ўйинлари ва асосий жамоа ўйинини ёритган эдик. Ўша сафаримиз давомида Муборак кўчаларидан кетиб борарканмиз маҳаллий аҳоли учун бу ерда футболдан бошқа овунчоқ йўқ экан деган фикр ҳаёлимга келган. Дарвоқе, катта дам олиш боғлари ёки катта кинотеатрлар дейсизми, инсонлар ишдан кейин ҳордиқ чиқариш учун борадиган деярли ҳеч нарса йўқ эди, футболдан бошқа. У пайтлар "Машъал"нинг уй учрашувларига ҳозиргидан кўра кўпроқ мухлис тушарди. Муборакликлар футбол томоша қилгани стадионга тушиб маза қилиб кетишар экан деб ўйлагандим ўзимча.

2015 йил ўтказилган "Машъал" - "Андижон" (2:0) учрашувини Равшан Эрматов бошқариб борган эди.


Юқорида Муборак халқи ҳақида ёзган сатрларим яна бир туман аҳолисига ҳам бирдек мос тушади. Бу - Бекобод. Бекободда ҳам маҳаллий аҳоли учун арзирли овунчоқ фақатгина "Металлург" футбол клуби. Жуда кўп бўлмаса ҳам бекободлик мухлислар жамоанинг уй ўйинларига тушиб мухлислик қилишади. Улар орасида неча йиллардан бери стадионга тушиб келаётган отахонларни ҳам кузатиб мумкин. Шахсан ўзим кўп бора Бекободга ўйинни ёритиш учун борганман.

"Металлург" Бекободда ўйнаса ҳар ўйин стадионга тушадиган отахонлар. Мен ўйинга борганимда бу отахонларни доим кўрардим.


Кеча "Металлург" ПФК қошидаги академиянинг анжуманлар залида клубнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Уни "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти бош директори Дилшод Аҳмедовнинг шахсан ўзи ўтказган. Ана шу мажлис давомида клуб бош директори Шавкат Саидов лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Бироз ўтиб клуб матбуот хизмати ҳам бу ҳақда ҳабар берди. Унга кўра, Ш.Саидов соғлиғи сабаб ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилган. Шу кунгача академия директори бўлиб келган Акмал Шарипов унинг ўрнига тайинланган.

Мана энди мақоланинг энг муҳим жойларига келдик. Мендаги маълумотларга қараганда бутун мавсум давомида деярли ғалаба қозонмаган ва мукофот пули ишламаган "Металлург" ўйинчилари ва ходимларига "Насаф" ва "Олимпик"ни мағлуб этишгани учун мукофот пуллари берилмаслиги мумкин экан. Зўр-а, ўзи бутун мавсум премия берилмаган, охирида ҳам бермай қўя қолишмоқчи. Адолат? Нима у?

Менга тасдиқланмаган шундай маълумот ҳам етиб келди, қайтараман бу маълумот тасдиқланмаган. Яъни, айни пайтда "Металлург" академиясида инглиз ва испан тилларини яхши ўргатиб, олий ўқув юртларига тайёрлаймиз деб оддий аҳоли орасидан ёш йигит-қизларни пул эвазига ўқитишаётган экан... Агар бу рост бўлса академия футболни ривожлантирувчи лойиҳа эмас, тижорий мактабга айланган бўлиб қолади.

Катта дабдаба билан очилган академияда ҳозир бор йўғи бир нафар испаниялик мутахассис қолган, мева берадиган пайтга келганда академия ҳам, клуб ҳам ботқоққа ботиб кетиш хавфи остида турибди.


Ғалати миш-мишлар юрибди. Раҳбарият Бекободга ҳеч қандай Суперлига керак эмас деган фикр эмиш. "Металлург" Суперлигада эмас, Про лига ва ҳатто шунчаки Биринчи лигада тўп тепиб юриши ҳам мумкин экан. Яъни, завод раҳбариятига футбол умуман керак эмас. Шундоқ ҳам клубнинг анчагина ишчилари бўшатиб юборилгани ҳақида олдинроқ эшитган эдик. Энди биратўла клубни ўзи ҳам аста-секин йўқ бўлиб кетмасмикин...


Сайтимизда кечаги хабар остида қолдирилган изоҳлардан бири, бекободлик мухлиснинг фикри.


Бутун бошли футбол жамоаси шунчаки йўқ бўлиб кетиши ёки чўктириб юборилиши мумкинлиги мени ҳавотирга солади. Ўша ерда ишлайдиган ва оиласини боқадиган юзлаб ишчилар, спортчилар бор. Улар нима қилишади? "Металлург"га мухлислик қиладиган маҳаллий аҳоли нима қилади? Уларда шу жамоадан бошқа ҳеч нарса йўқ олқишлаб мухлислик қилгани. Хуллас, яшаб турсак бу воқеликларнинг якуни нима бўлишини кўрамиз...

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика