RU

Последние новости

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”дан устун келди Новости

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”дан устун келди

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари бугун назорат кўрик учрашувида ўз омадларини синаб кўришди.

Муросасиз курашлар остида ўтган ўйин бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 1:0. Ўйин тақдирини Ислом Исоқжонов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Бевосита тафсилотларга тўхталадиган бўлсак, учрашув пойтахт вилояти вакилларининг устунлиги билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ майдон маркази ҳамда тўп назоратини ўз қўлига олган бекободликлар мезбонлар дарвозаси олдида бирин кетин хавфли вазиятларни барпо этишди. Биринчи голлик имкониятдан тажрибали Сервер Жепаров фойдалана олмаган бўлса, кейинги ҳужумда Ислом Исоқжонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб, вазиятни кўкка совурди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ислом ўз хатосини тузатди. Жамоанинг россиялик легионери Сергей Тумасян ўнг қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Исоқжонов биринчи уринишда тўпни ўзига тўғрилаб олди, иккинчи уринишда эса дарвозасининг олис пастки бурчагини нишонга олди – 1:0.



Шундан кейин ҳам “Металлург” футболчилари кўплаб вазиятларни яратишди. Аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги боис “қалдирғочлар” анча фаоллашишди. Бироқ мезбонларнинг хавфли ҳужумлари чоғида “Металлург” ҳимоячилари ва дарвозабоннинг ишончли ўйини ғалабанинг сақлаб қолинишига замин яратди. Бугунги ўйиндан кейин “Металлург” футболчиларига икки кунлик дам берилди. Жамоа 25 февралдан йиғинни давом эттиради.

“Металлург” – “Бунёдкор” – 1:0 (1:0). Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов.
Гол: Ислом Исоқжонов (14).
“Металлург”: Зафар Сафаев (Акмал Турсунбоев, 46),  Иброҳим Йўлдошев (Худойшукур Сатторов, 70),  Аббос Отахонов,  Шавкат Муллажонов,  Андрей Шипилов,  Муҳаммад Исаев (Дониёр Усмонов, 46),  Музаффар Музаффаров,  Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Ислом Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 57), Сергей Тумасян (Баҳодир Пардаев, 46).


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика