RU

Последние новости

19:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  45 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  43 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0

“Металлург” – “Локомотив”: превью Новости

“Металлург” – “Локомотив”: превью

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бирига айланган “Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.
Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни маъданчилар очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика