RU

Последние новости

17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  1 17:06Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Аргентинага қарши иккинчи ўйин учун асосий таркиби маълум  0 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  0 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  0 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  2 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  1 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  4 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  7 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  7 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3

“Металлург”: Достонбек Турсунов қайтди, Аббос Отахонов билан шартнома имзоланди Новости

“Металлург”: Достонбек Турсунов қайтди, Аббос Отахонов билан шартнома имзоланди

2018 йилги Суперлига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолаётганда мавсум иштирокчилари ўз сафларини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу ҳафтадан маъданчилар таркибида яна икки нафар янги футболчи пайдо бўлди. Жумладан, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган ҳимоячимиз Достонбек Турсунов U-23 Осиё чемпионатидаги ёрқин ғалабалардан кейин қадрдон “Металлург” жамоасига қайтди. Достонбек айнан бекободликлар сафида ўйнаётган кезлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари назарига тушганди.

Достон Турсунов билан бирга яна бир Осиё чемпиони – Аббосжон Отахонов ҳам “Металлург” жамоаси сафига келиб қўшилди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида улғайиб, ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов “Металлург” билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Биз ҳар иккала Осиё чемпионларимизга “Металлург” сафига хуш келибсизлар, деймиз!

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика