RU

Последние новости

11:28"Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   4 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда Новости

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида болалар ва ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида "MadCup" номли халқаро футбол турнири старт олди.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ жамоа иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 12 ва 19 ёш тоифаларида ғолиблик учун курашади.

Жумладан, бекободликларнинг U-12 жамоаси "G" гуруҳида Испаниянинг "Евро cоккер", "Депортиво Юнион", "Алкобендас" ҳамда "Соккер Шаркс" клублари билан беллашади.

19 ёшлилар эса "C" гуруҳида Колумбиянинг "Атлетико Насьональ", Германиянинг "Веен Висбаден", Испаниянинг "Инспайр соккер" ҳамда "Реал Сосьедад Алкала" жамоалари билан тўқнаш келади.

Турнирнинг биринчи куни ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар ғалабага эришди. Кичик ёш тоифасидагилар маҳаллий “Eurosoccer Akademy” жамоасини 5:3 ҳисобида доғда қолдирди.

U-19 жамоаси эса “Инспайр” жамоасига қарши муросасиз баҳс олиб боришди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика