RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  41 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  280 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Месут Ўзил ҳозир қаерда? Новости

Месут Ўзил ҳозир қаерда?

Германияда туғилган турк аслли футболчи 5-6 йил олдин жаҳон футболидаги энг яхши ассистентларнинг олдида борар эди.

Бир пайтлар "Эл Класико"ни ажойиб паслари билан безаган, "бундестим"нинг асосий фигураси бўлган Месут бугун яшил майдоннинг ташқарисида.

У Туркия президенти билан тушган расми туфайли Германияда протестга учраганидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди (2018). 

2020 йилда эса Уйғур мусулмонларини ҳимоя қилгани учун "Арсенал" раҳбарияти томонидан таркибдан чиқариб ташланди.

Ўзил шундан кейин Истанбулга йўл олиб, болаликдаги орзуси — "Фенербаҳче" таркибига қўшилди. Бунинг учун МЛС ва араб клубларидан келган жозибали таклифларни рад қилиб, дастлабки 6 ой текинга ўйнашга рози бўлди.

Гарчи турк эмас, олмон терма жамоасини танлаган бўлса ҳам, Истанбулда Ўзилни қадрлашади. У якунига етган мавсумни "Фенер" сардори сифатида бошлади. 

Аммо жорий йилнинг март ойида худди "Арсенал"да бўлгани каби таркибдан чиқариб ташланди. Бунга сабаб сифатида жамоа устози Исмоил Картал билан жанжаллашиб қолгани айтилди...

Бир неча кун олдин "Фенербаҳче" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Афсуски, жамоани қабул қилиб олган португалиялик Жорге Жезус ҳам Ўзилнинг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини билдирди. Аниқроғи, Месутнинг болаликдаги орзуси 33 ёшли ярим ҳимоячидан воз кечяпти.

Аммо Ўзилнинг ўзи Истанбулдан кетишни истамаяпти. У твиттердаги саҳифаси орқали якуний қарорини маълум қилди: "Фенербаҳче"га фаолиятимни якунлаш учун келганман. Жамоа билан яна 2 йилга амал қиладиган шартномам бор. Бу муддат ичида ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмайман ва 2024 йилда бутсаларимни михга иламан.

Раҳбариятнинг мен тўғримдаги қарорига ҳурмат билан қарайман ва ҳар доим "Фенербаҳче"га ёрдам бериш учун тайёр ҳолатда бўламан".

Сизнинг бу масаладаги фикрингиз қандай? Жамоангизда Месут Ўзил бўлса, уни таркибдан чиқариб юборармидингиз?

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика