Месси: "Тўртта гол учтадан яхшироқ бўларди"
02 мая 2019 12:52
Новости
Месси: "Тўртта гол учтадан яхшироқ бўларди"
"Барселона" етакчиси Лионель Месси "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Дембеледа жуда яхши вазият бўлганди. Тўртта гол учтадан яхшироқ бўларди, шунга қарамай натижа жуда қониқарли.
Ярим финал ҳали якунига етмади. "Энфилд"даги ўйин жуда қийин бўлади, рақиб босим уюштиради.
"Ливерпуль" бизга гол ура олмагани жуда муҳим. Биринчи бўлимда биз яхшироқ эдик, иккинчисида эса рақиб босим қилди, аммо уларда кўплаб имкониятлар бўлмади. Улар гол уришни жуда хоҳлашган эди.
Зарбам самарали чиқди. Гол ура олишимга умид қилгандим ва тўп дарвозага кирганида омадим келди", - деди Месси.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии