Месси қаторасига учинчи йил ЛаЛигада биринчи бўлди
20 мая 2019 21:40
Новости
Месси қаторасига учинчи йил ЛаЛигада биринчи бўлди
"Барселона" юраги ҳисобланган Лионель Месси кетма-кет учинчи мавсумдирки, Испания чемпионатида тўпурар бўлмоқда.
Жорий мавсум аргентиналик юлдуз рақиблар дарвозасига 36 та гол урди. Шулардан 4таси пеналтидан, 6таси жарима зарбасидан киритилди. У шунингдек, 13 марта голли узатма берди. 2018/2019 йилги мавсумда энг яхши ассистентлар рўйхатида ҳам Лео "Севилья" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия билан бирга пешқадамликни қўлга киритди.

Қайд этиш керак, Месси ЛаЛига тўпурари бўлган барча мавсумда "Олтин бутса" соҳибига айланган:
2009-10 – 34 та гол
2011-12 – 50 та гол
2012-13 – 46 та гол
2016-17 – 37 та гол
2017-18 – 34 та гол
2018-19 – 36 та гол
Лионель Месси "Барселона" сафида ЛаЛига ўйинларида 419 марта дарвозани муваффақиятли ўққа тутган. Унинг каталонияликлар либосидаги илк голи 2005 йили "Альбасете" клубига қарши ўйинда киритилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии