RU

Последние новости

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   4 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  10 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти Новости

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти

Италиялик мураббий докторлик диссертациясини ёқлади.

Карло Анчелоттининг узоқ йиллик ютуқлари Парма университети томонидан эътироф этилди. Италиялик спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Университет Анчелоттига фахрий доктор унвонини берди. Мураббий жисмоний фаолиятни мослаштириш фан ва техникаси соҳасида ўзини намоён қилди.

Тиббиёт ва жарроҳлик факультети раҳбарияти Анчелотти номзодини кўрсатиш учун ариза топширди. Таклиф Академик сенат томонидан қабул қилинди ва кейин Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини томонидан маъқулланди.

Тақдирлаш маросимида Анчелотти "Футбол – ҳаёт мактаби" мавзусида докторлик маърузасини қилди. Мураббий нутқи давомида юзида табассум билан уни "доктор" деб аташларини яхши кўришини таъкидлади.

"Мен докторлик даражасини олдим ва баъзилар бир нечта имтиҳонлардан ўтганимни айтишади. Дарҳақиқат, мен кўп имтиҳонлардан ўтганман ва ҳамон ҳар уч кунда имтиҳон топшираман. Мени доктор дейишса, ёқади. Футболчиларимга мени шундай чақиришларини айтаман", – деди Анчелотти.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика