RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  21 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Марокаш ЖЧ-2030 финалини Испанияга бермоқчи эмас Новости

Марокаш ЖЧ-2030 финалини Испанияга бермоқчи эмас

Мамлакат 113 минг кишига мўлжалланган янги стадион қуришни режалаштиряпти.

Марокаш 2030 йилги Жаҳон чемпионлигини Испания ва Португалия билан биргаликда қабул қилади. Уругвай, Аргентина ва Парагвай эса илк учрашувларини ўз мамлакатларида ўтказади.

Гарчанд мундиал финали Марокашга тақдим этилган бўлса-да, Испания Футбол Федерацияси ҳал қилувчи учрашувни "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишига ишонч билдирмоқда.

Марокаш Футбол Федерацияси эса жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи 6 стадион номини эълон қилди. Улардан бири Касабланкада қуриладиган стадион бўлиб, сиғими 113000 томошабинга мўлжалланган.

Ушбу улкан стадион қурилишига Марокаш ҳукумати ва мамлакатнинг ривожланиш бошқарув фонди ҳомийлик қилади. Жамғарма стадион қурилиши учун 450 млн евро бюджет ажратган. Марокаш оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Касабланкадаги янги стадион Африкадаги энг катта ва дунёдаги иккинчи йирик стадион бўлади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика