RU

Последние новости

16:00Ўзбекистон Кубоги. "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  1 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  6 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  17 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  31 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   15 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  5 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  1

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз" Новости

Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз"

"Бухоро" бир йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсумда Суперлигада иштирок этади.

Улуғбек Бакаев бошқарган жамоалар одатда доим юқори ўринлар учун курашиб келган. "Бухоро" ҳам бу мавсумда катта марраларни забт этишга ҳозирлик олиб бормоқда. Анталияда давом этаётган машғулотлар, назорат учрашувлари бу борада тайёргарликни янада маромига етказиши турган гап. Жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колакович бу борада фикрларини билдирди. 


"Тайёргарлик жуда аъло даражада олиб борилмоқда. Қувонарлиси бу ерда машғулотлар учун ҳамма шароит яратилган. Тикланиш учун ҳам қулай. Бундан ташқари сифатли жамоалар билан назорат учрашувлари ўтказмоқдамиз. Шу ўринда клуб раҳбариятига яратиб берилган шароит ва ишонч учун раҳмат айтаман. 

Янги келган футболчилар тезда мослашиб кетишди, чунки улар Бакаевнинг талабларини жуда яхши билишади. Аксарияти аввал унинг қўл остида тўп тепган. Бакаев бошқарган жамоаларда кайфият ва ички муҳит юқори чўққида бўлган. Бу нарса мослашишда ёрдам беради. 

Мақсадимиз кўпроқ очко жамғариш ва юқори ўринларни эгаллаш. Афсуски, ўз майдонимизда ўйнамаймиз. Бухоро шаҳри, халқи ўз уйида рақибларни қабул қилишни истайди. Тўғрисини айтганда қуръа оддий келгани йўқ. ОКМКнинг кучли томонларини биламиз, Суперлиганинг етакчи жамоаларидан бири. Лекин бу бизни икки ҳисса куч билан ўйнашга ундайди",- дейди Колакович.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
10 фев 10:30:41
Ulugbek Adizov
Бухоро зур жамоа
   
10 фев 08:22:35
Тож
Шунақа қилинглар, бир қойил қолайлик. Ваъдабозлардан талаб қилинглар, бузган стадионларни ўрнина янгисини қуриб беришсин. Ёмон ахмоқ қилишди халқни.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика